UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  2 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  7 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  3 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  1 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  3 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  8 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3

"Шомуродовга битта маслаҳат бераман: таслим бўлма ва бу ерда ўз ўрнингни топишга ҳаракат қил". Илёс Зейтуллаев билан катта интервью Янгиликлар

"Шомуродовга битта маслаҳат бераман: таслим бўлма ва бу ерда ўз ўрнингни топишга ҳаракат қил". Илёс Зейтуллаев билан катта интервью

Италия А сериясида тўп тепган биринчи ўзбекистонлик футболчи Илёс Зейтуллаев аслида Тошкент вилоятида туғилган. Буни қарангки қарийб 20 йилдан сўнг унинг ватандоши Элдор Шомуродов Европани забт этиш учун Италияга етиб келди.

Ўз вақтида "Ювентус" сафида майдонга тушган Илёс Зейтуллаев sputniknews.ru сайтига Ўзбекистон, Италиядаги ҳаёти ва спортдаги йўли ҳақида гапириб берди.

Болалик йиллари ва футболдаги илк қадамлар

Илёснинг болалик йиллари Тошкент яқинидаги Ангрен шаҳрида ўтган. У эрталабдан кечгача футбол ўйнаганини, мактаб дарслари ва уй юмушлари орасидаги бўш вақтдан унумли фойдаланганини эслайди.

"Бизда ўша пайтларда ҳамма нарса бор эди. Қишда спорт заллари, қипиқли майдонлар ва мураббийларнинг жўшқин ҳиссиётлари. Биз ҳар куни стадионда 3, 3,5 соат вақтимизни ўтказар эдик. Спорт ва ўқишни яхши бирлаштира олганмиз. Тошкент вилоятининг турли бурчакларидаги турнирларга борардик. Эсимда, эрталаб тонг соат 6-00 да уйғониб катталарнинг ўйинини кўриш учун автобусга югурардик. Ҳозир ҳам катта футболни томоша қила туриб бизнинг авлод яхши шароитда ўсганини тушунаман. Бугунги кунга келиб ҳамма нарса хусусийлаштирилган ва ёпиқ. Бола ўйнаши учун ижарага олиши керак. Заллар, жойлар кам. Ҳақиқий истеъдодларнинг ўзини кўрсатиши учун имконият етарли эмас. Менинг ёшимдаги болалар шу қадар қувноқ ва эркин қандайдир ҳаммаси содда эди".

Ўзбекистон унинг учун нафақат ватани балки муносабатлари, ҳарактери, маҳорати, ахлоқий қадриятларининг манбаи ҳисобланади.

"Менда мавжуд бўлган нарсанинг асоси Ўзбекистонда яратилган. Кексаларни ҳурмат қилиш, меҳмондўстлик, оилавий ришталарнинг мустаҳкамлиги, меҳнатсеварлик каби қадриятларнинг барчаси болалигимиздан руҳимизга сингиб кетган. Булар учун мен ватанимдан ва халқимдан миннатдорман. Ҳа, менинг оилам италиялик, шу ерда яшайман. Лекин менинг руҳим осиёлик",- дейди Илёс.

12 ёшгача у отаси Бекир Зейтуллаев қўл остида футбол ўйнаган. Айнан отаси ўғлида иқтидорни кўра олди ва шу асносида тарбиялади. Кейин ўспирин Илёс Зейтуллаев Тошкентга яъни Олимпия захиралари мактабига юборилди. Кўп ўтмай ёш футболчининг иқтидорини Москванинг спорт менежерлари сезиб қолади ва  "Академик" футбол клубига таклиф қилишади. Халқаро турнирларда ўзини кўрсатган йигит италиялик скаутларнинг эътиборига тушди. Шундай қилиб 2001 йилда Зейтуллаевнинг Европадаги фаолияти бошланди. Аввал уни Голландиянинг "Фейноорд", сўнг Франциянинг "Бордо" жамоасига таклиф қилинди. У ерда ёш умидли футболчи ўзини яхши томонлама кўрсатди ва "Ювентус"дан чорлов олди. Клубдаги дастлабки йиллари ҳақида у шундай сўзлайди.

"Тахминан бир ой давомида биз Жан Пьеро Гасперини мураббийлигида машғулот ўтказдик. Буюк мураббийнинг ҳар бир сўзини тинглардик. У ва ҳамкасблари жамоада қоладиган йигитларни синчковлик билан танлаб олдилар. Мен бахтилаларнинг қаторига кирдим. Бизни асосий таркиб машғулотларига тез-тез олиб боришарди. "Ювентус" негизида Италия кубогидаги дебютимни ўтказдим. Бу худди туш каби орзуим амалга ошди. Бош жамоада ўйнаш имконияти ёшлар жамоасидан ҳар кимга ҳам берилавермаган. Марчелло Липпи ва Гасперини менда ниманидир кўрди".

2004 йилда Илёс ва унинг ҳамкасби, россиялик футболчи Виктор Будянски Италиянинг бошқа бир жамоаси "Режина" сафига таклиф қилинди. Афсуски ўзбекистонлик футболчи кўп ўтмай тўпиғидан жароҳат олди ва операция қилинди.

"Бу жуда жиддий ҳолат эди. Мен узоқ вақт тикланиш жараёнини бошимдан ўтказдим ва энди тўлиқ куч билан ўйнай олмасдим. Ўзимга бўлган ишончни қайтариш учун Б серия вакили "Кротоне" жамоасига бориб қўшилдим. Гарчи клуб қуйи лигаларда иштирок этсада мен спорт формамни тиклай олдим, голлар уриш учун майдонга тушишни бошладим. 2006 йилда "Женоа"га кетаётган Жан Пьеро Гасперини билан яна бир бор учрашдим. У мени ўз жамоасига таклиф қилди ва табиийки рози бўлдим",- дея хотирлайди қаҳрамонимиз.

Зейтуллаев фаолиятидаги учрашувларнинг аксариятини "Виртус Ланчано" клубида ўтказган. Абруццо туманида жойлашган бу жамоани маҳаллий оилалардан бири ташкил қилган, улар бу кичик худуда футболни ривожлантиришни исташганди. 

"Мен уларни инвоацион ғояларга эга бўлган ёш истеъдодли инсонлар деб биламан. Уч йил ичида биз Б серияга қадар чиқиб бордик. Биз вилоят жамоалари орасидан биринчи бўлиб С серияга чиқдик. Мазкур клубда Италия терма жамоасининг номдор футболчилари Сальваторе Боккетти ва Луиджи Виталелар тўп тепишган",- дея фикр билдиради манба.

2014 йилда фаолиятининг охирида Илёс Хорватиянинг "Горица" клубига ўтди. Олти ойлик ижара асосида Италиядан Хорватияга келди. Бу борада унинг фикри қуйидагича.

"Ески жароҳатлар ўз сўзини айтмай қолмади. Жисмоний жиҳатдан ҳам фаолиятимни якунлаш кераклигини ҳис қила бошладим. Аммо мен ўзимни мураббийликка тайёрлаб борардим. Хорватиядаги футбол учрашувларига ташриф буюришни ёқтирардим. Кўпроқ ёш жамоаларга эътибор берар эдим. Хорватиялик футболчиларнинг техник ва тактик жиҳатдан кучли эканлиги мени ҳайрон қолдирган".

Бутсаларини михга илган ўзбекистонлик футболчи ўзининг азалий орзуси проффессионал мураббий бўлишни амалга оширишга қарор қилди. Бунга оилавий анъаналар ҳам таъсир қилди. Чунки унинг онаси ингилиз тили ўқитувчиси, отаси эса футбол мураббийи эди.

"Менга кўпроқ билганларимни ўргатиш, кўрсатмалар бериш ва шу аснода тажриба ошириб бориш ёқарди. Шунинг учун фаолиятимни тугатишдан икки йил олдин мен қаерга боришни ва нима иш қилишни аниқлаштириб олдим".

Футбол билан хайрлашгандан сўнг биринчи маротаба проффессионал бўлмаган лигада "Купелло" клубида ўйнади. Бу кўпроқ унинг руҳияти учун эди. Жамоа раҳбарияти Зейтуллаевнинг фаолиятини била туриб ўзларининг ёшлар жамоасини шуғуллантиришни таклиф қилишди. Шу билан бирга у Флоренциядаги афсонавий мураббийлар мактаби Коверчанода таҳсил олди ва керакли лицензияларни қўлга киритди. Кейинчалик у Васто шаҳридаги "Вастезе" клубининг ёшлар жамоасига таклиф қилинди. Унинг шогирдлари 14-15 ёшда, кўплаб турнирларда биринчи ўринларни эгаллашмоқда.

"Италияда энди юлдузларни ёшлигидан тайёрлаб боришга урғу берилмоқда. Уларга яхши савиядаги мураббийлар бриктирилади, техник база ривожлантирилади. Бу келажакка футболчи етиштириб бериш учун бўлган энг идеал ёш ҳисобланади. Барча нарса уй каби бўлиши керак деб ўйлайман. Аввал пойдевор, кейин девор ва том. Мен учун энг яхши мукофот шогирдларимнинг проффессионал клубларга таклиф қилинишидир. Мен катталар жамоалари билан ишлашни истадим. Аммо ҳамма нарсанинг ўз вақти бор".

Сўнгги йилларда ўзбекистонлик футболчилар нафақат Россиянинг балки, бошқа мамлакатларнинг ҳам таниқли клубларидан ўрин олишмоқда. Албатта биз Илёс Зейтуллаевнинг ватандоши "Ростов" собиқ форварди, "Женоа"га таклиф қилинган Элдор Шомуродов ҳақида сўрамасак бўлмайди.

"Элдорнинг дебют ўйинини кузатиш жуда қизиқ бўлди. Учрашув Веронада бўлиб ўтди. У ерда мен кўплаб учрашувларда майдонга тушганман. Нима дейишим мумкин? У аллақачон етук футболчи, вақтида Россия чемпионатида ўзини яхши кўрсата олди. У билан шахсан таниш эмасман. Эҳтимол қачондир суҳбатлашармиз. Мен унга фақат битта маслаҳат бераман. Таслим бўлма ва бу ерда ўз ўрнингни топишга ҳаракат қил".

Қаҳрамонимизнинг сўзларига кўра маҳаллий муҳитга қўшилиш ва мослашиш учун тилни иложи борича тезроқ ўзлаштириш муҳимдир. Бу муваффақият калитидир.

"Эсимда, Италиян тилини ўрганганимда ўқитувчимга тезоқ ўзлаштирмоқчи эканлигимни айтардим. Гасперининг кийиниш хонасидаги гапларини, тактикаларини тезроқ тушунишни истардим. Тил катта рол ўйнайди. Мослашув ва маданиятни тушуниш муҳим. Футбол Италиянинг ажралмас қисми бўлиб у жамият ичида яшайди. Агар сиз футболчи бўлсангиз бошқа шаҳарга келганингиздан қатъий назар ҳамма сизни танийди. Сиз истаган жойга борасиз, расмга тушасиз. Четдан келган инсон тилни ўрганмагунча мослашиши қийин"

Илёс Зейтуллаев ўзининг таниқли ватандоши Равшан Эрматовни ўзбек футболининг фахри деб билади. Унинг отасини мактаб-интернатда ўқиётганида яхши биларди. Сайфиддин Эрматов ҳам вақтида футбол билан шуғулланган. 

"Сайфиддин Эрматовнинг ўғли Жаҳон чемпионатларида ишлаган машҳур ҳакам бўлиб етишди. Равшан барчамизга муносиб ўрнакдир",- дейди Зейтуллаев.

Футболчи чиндан ҳам меҳмондўст. Ўзбек халқини, ошхонасини ҳамон соғинади. 

"Ўғлим "Ялла" гуруҳининг "Дорбозлар" қўшиғини яхши кўради. Унда шундай гаплар бор: Йиқилсанг йиғлама лекин ўрнингдан тур. Биз бу иборадан сабоқ олдик. Ҳаётда ҳар қандай ёмон нарса юз берса ҳам олдинга боришинг керак. Ўзбек тилини қўшиқлар орқали ўрганиш қизиқ".

Аёли касби бўйича тиш шифокори. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлган. Алессандра ҳам ўзбек халқининг меҳмондўстлигини ва маданиятини юқори баҳолаган ҳаттоки, миллий таомларни тайёрлашни ўрганган. Айниқса ўзбек паловини яхши кўради. Ҳар қандай аёл сингари ўзбек матоларини сотиб олиш учун "Чорсу" бозорига бажонидил боради.  "Турмуш ўртоғим уйда шарқона нақшлар билан ёстиқ ҳам ясаган",- дейди Алессандра. 

Илёс Тошкентда бўлганида одатда маҳаллий чойхонада тушлик қилиш учун эски шаҳарга боради. 

"Италияда ҳам тез-тез маҳаллий одамлар билан кафе ва барларда суҳбатлашаман. Бу ердаги халқ учун бегона одамлар билан суҳбатлашиш одат тусига кирган. Яқинда тасодифий суҳбатдош менга турли мамлакатларда саёҳат қилганини айтиб берди. Қайси мамлакатларда бўлганини сўрайман. У эса Ўзбекистоннинг турли вилоятлари Бухоро, Самарқандни саёҳат қилганини айтиб берди.  Жуда ҳам мамнун бўлдим",- дейди фахр билан Зейтуллаев.

Sputniknews.ru сайтидан Абдулазиз Искандаров таржимаси

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика