UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  2 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  5 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  6 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  2 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  8 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  8 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  11 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  19 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  6 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  4

Рўзиқул Бердиев: "ВАР тизими бизни ўстириб қўймайди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "ВАР тизими бизни ўстириб қўймайди"

Суперлиганинг 16-тури доирасида "Насаф" - АГМК учрашувидан кейин қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.


- Ўйиннинг охиригача ғалаба учун курашганига йигитлардан миннатдорман. Аммо ғалаба қозона олмадик. Бунга бир неча сабаблар бор. Биринчидан, яратган вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Иккинчидан, ҳакамликдан қониқмадик. Асосан икки вазиятда - Маркога жароҳат етказилган пайтда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатиш керак эди. Кўплаб баҳсларга бой бўлган 11 метрлик жарима тўпи. Фикримча, олиб келинган ВАР тизими бизни ўстириб қўймайди. Чунки асосий қарорни инсонийлик фактори ҳал қилмоқда.

- Ҳакамга қарши протест ёзилдими?

- Бу нарса ҳеч нимани ўзгартирмайди. Бундай ҳолатдан биз илк марта жабр кўрмаяпмиз. "Олимпик" билан ўйинда чизиқдан ўтган тўпни ҳам ҳисоблашмади. Улар бу ҳолат бизга яхши кўринмади дейишди. "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам гол ўтказиб юборган вазиятимизда қўполлик бўлганди. Бу баҳонамаску, шунчаки ВАР орқали ривожланмаслигимизни билдим.

- Легионерларнинг ўйинларидан қониқдингизми?

- Биз легионерларни рақобат учун таклиф қилганмиз. Бизда асосий таркиб бор. Улар ушбу футболчиларга рақобат қилиши керак. Шунинг учун уларни жамоага таклиф қилганмиз. Агарда улар тайёр бўлмаса, ўйнамаслиги ҳам мумкин.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика