UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  3 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  1 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  9 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1

"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси Янгиликлар

"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси

"Championat.Asia"нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, реф!" телеграм канали) ўз ҳакамлар жамоаси билан Суперлиганинг 15-тур ўйинларидаги баҳсли эпизодларни кўриб чиқди.


✅ "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912"
https://youtu.be/YpkxXObQZZo?t=48
Ҳакам пенальтини "Сўғдиёна" фойдасига тўғри белгилади. Бу ерда биз эҳтиётсизликдан "классик" фолни кўрамиз. "Сўғдиёна" ҳужумчиси тўхтаб, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартириб, тўпни ўз остига олиб қўйганидан сўнг, "Қўқон-1912" ҳимоячиси ўйламасдан ҳаракат қилади ва чап оёғи билан ҳужумчининг ўнг оёғига зарба берди ва тўпга ўйнамади. Карточкаларсиз пенальти.

❌  "Сурхон" - "Бухоро"
https://youtu.be/pXr4axQudwA?t=118
Бу ерда "Бухоро" фойдасига пенальти белгиланиши керак эди. "Сурхон" футболчиси олдинда таваккал қилиб подкат қилади. Сакраш фазаси бор, оёқ узатилган, у майсада чўзилмайди, балки жароҳат етказиш хавфи билан юқоридан пастга ҳаракатланади. Яккакурашга киришиш интенсивлиги юқори, тиканлар бор. Ҳимоячининг хатти-ҳаракатларини "ўйламай қилинган хатти-ҳаракат" деб тавсифлаш мумкин, чунки у контактнинг оқибатларини юмшатишга ҳаракат ҳам қилмайди. VAR эпизодга аралашиб, бош ҳакамни монитор ёнига чақириши керак эди.

✅❓ "Андижон" - "Бунёдкор"
https://youtu.be/VN3icFl9Y3Q?t=183
"Бунёдкор" ҳужумчиси ва "Андижон" ҳимоячиси ўртасида қоидабузарлик ҳисобланмайдиган ўзаро ва енгил контактлар мавжуд. Шундан сўнг ҳужумчи дарвозага зарба бериш билан ўз ҳаракатини якунлайди. Тасвир сифати пастлиги сабаб "Андижон" дарвозабонининг жойлашувини аниқ белгилаб бўлмаяпти. Вазият "чегаравий," шунинг учун ҳакамларнинг ўйинни давом эттириш ва ВАРнинг вазиятга аралашмаслик қарорини қўллаб-қувватлайман.


❌ "Динамо" - "Насаф"
https://youtu.be/Az_UCqtPpUk?t=147
Мавжуд такрордан келиб чиқиб, қоидабузарлик жарима майдончаси чизиғигача бўлганини ҳис қилиш мумкин. Шу билан бирга, ҳакамнинг имо-ишорасига кўра, у аввал жарима тўпи белгилаган, кейин эса қарорини ўзгартирган. Яна бошқа такрорларни кўрсак яхши бўларди, албатта. Шунингдек, ҳакамнинг ёмон позициясини ҳам қайд этаман. "Динамо" футболчиси майдон марказига яқинлашган тўп учун яккакурашда ғалаба қозонгач, ҳакам жарима майдони томон тезлашиши керак эди. Эпизодни "кесиб" кўриш учун бироз чапга силжиган маъқул. У турган жойдан туриб, ўйинчиларнинг орқа томонидаги вазиятни кўрди.
Умуман, бундай вазиятларда қўполликни аниқлаш ассистентларнинг виждонига ҳавола. Улар бу чизиқни яхши кўришади, бу уларнинг масъулият зонаси. Ёмон позицияга қарамай, бош ҳакам фол қайд этди, аммо айнан қаерда фол бўлганини кўриш (жарима майдони олдидами ёки ичида) унга жуда қийин. Бу ерда ассистент бош ҳакамга ёрдам бериши керак эди.

✅ "Пахтакор" - "Навбаҳор"
https://youtu.be/aieO1ctYDcI?t=156
Назаримда, ҳакам "Навбаҳор"нинг голини тўғри бекор қиляпти, ВАР эса вазиятга тўғри аралашяпти. "Пахтакор" дарвозабони тўп билан ўйнагандан сўнг, "Навбаҳор" ҳужумчиси ўнг қўлини тирсагидан букиб, тўпни олдинга юқорига силжитади, шу билан бирга тўп устидан назоратни қўлга киритади ва дарҳол гол уради. Қўл билан ўйин бор, қўл билан ўйналган заҳоти гол урилмоқда - бу қоидабузарлик.

Шу тариқа, 15-тур ўйинларида ҳакамлар иккита қўпол хатога йўл қўйишди - "Сурхон" - "Бухоро" ўйинида белгиланмаган пенальти ва "Динамо" - "Насаф" ўйинида белгиланган пенальти. Шунингдек, "Андижон" - "Бунёдкор" учрашувидаги эпизодда ҳам сифатсиз трансляция туфайли ҳакамнинг қарори тўғри ёки нотўғрилигини экспертимиз аниқлай олмади.
 

Рейтинг:    

Фикрлар

+8   
09 июл 13:22:43
Jasur Qalandarov
Hop shu Navbahor urgan goli tugri bekor qilingan bulsa unda nega Nasaf Pahtakor uyinidagi pahtakorning 2-goli bekor qilinmadi poytaht jamoalariga hamma narsa mumkin ekanda. Hammasiga tupurdim superligangni ham hakamlaringni ham
+6   
09 июл 13:37:09
{ CHELSEA }
Bir narsa qiziqda, nimaga koʻpincha Paxtakor oʻyinlarida bahsli vaziyat boʻlaveradi...
+5   
09 июл 12:40:37
Saidjahon
Динамо Насаф уйинида пенальти йук эди.Пахтакор Навбахор учрашувида туп кулга текканди иккала жамоага хам мухлислик киламан лекин голни хисобга олинмаганини тугри деб уйлайман.
+3   
09 июл 13:35:17
Sho'rqosim
Navbahor o'yinchisini qo'liga tekgani rost lekin bir tomondan qo'l tanani ichida edi. Golni inobatga olish kerak edi.
+3   
09 июл 13:18:23
Ravshan Nabiyev
Бу порахурга Бир нарса дейиш кийен нагли 38 млн ахолини кузини шамалаб турибди пенальти деб.Олга порахурлар.
+3   
09 июл 12:44:07
Dilshod 441
ПФЛ динамо насаф уйини нега варсиз утказилганига нега халигача тушунтириш бермаяпти
+3   
09 июл 12:38:01
ilhom sidikov
Динамо Насаф пенальти йук эди
+2   
09 июл 13:59:00
Холмирзаев Комил
Dilshod 441 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ПФЛ динамо насаф уйини нега варсиз утказилганига нега халигача тушунтириш бермаяпти
ВАР БУЛГАНДА БУ ПЕНАЛТИНИ БЕЛГИЛАШГА АСОС БУЛМАСДИ БУ ХОЛАТДА ОЧИКЧАСИГА ХАЛКНИ УСТИДАН КУЛИШ БУЛАРДИ ВАР СИЗ ЭСА ПАРДАНИ ОРКАСИДАН ТУРИБ ФУТБОЛНИ УСТИДАН КУЛИШ БУЛЯПТИ
+2   
09 июл 13:42:01
Sodiq Nazarov
"Динамо" - "Насаф" ўйинида пенальти бормиди? ЎзФҲМ экспретлар комиссияси жавоб берди:

Бу вазиятда ўйин қоидаси жарима майдони ташқарисида бузилган, бош ҳакам дастлаб жарима зарбаси белгилаган ва кейин қанот ҳакамининг берган маълумотига асосан 11 метрлик жарима зарбасини белгилаган. Чунки қанот ҳаками ўйин қоидаси жарима майдони ичида бузилди деб маълумот берган. "Динамо" - "Насаф" ўйинидаги бош ҳакам Рустам Лутфуллин ва қанот ҳаками Руслан Серазетдинов жуда паст баҳо олишган.


Ҳакамларга жуда енгил жазо тайинланган кескинроқ жазо берилиши шарт бошқаларга ўрнак бўлиши учун акс ҳолда бошқа ҳакамлар ҳам бемалол бунақа буюртмаларни бажаришлари мумкин

+2   
09 июл 13:32:13
Saidjahon
Yunusov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qolni bukmasdan qanday qilib xujumchi yugurlashi mumkun axr inson yugurganda qol xarakatlanadiku keyin topga atayin tegmadi darvozabondan keldi top!
Умумий коида буйича бундай пайтда туп кулга теккан хисобланади чунки коида хужум килаётган жамоа томонидан бузилган агар химояланаётган жамоа булганда жарима белгиланмас эди.
+2   
09 июл 13:25:24
Jasur Qalandarov
Porahur ifloslar
+2   
09 июл 12:45:51
Yunusov
Qolni bukmasdan qanday qilib xujumchi yugurlashi mumkun axr inson yugurganda qol xarakatlanadiku keyin topga atayin tegmadi darvozabondan keldi top!
+1   
09 июл 18:06:30
Jasur Qalandarov
Leader RM фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу Насафнинг бази мухлисларига хайрон коламанда, Пахтакор 6 уринда келябти нечта маротаба ютказиб келмокда, барибир шу Пахтакордан куркиб туришади.
Pahtakordan Nasaf muhlislari qurqmaydi pahtakorning hakamlaridan qurqadi Nasaf muhlislari
+1   
09 июл 18:05:03
Jasur Qalandarov
Sodiq Nazarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ҳамдамов тўпни қўли бн тўхтатганди
+++
+1   
09 июл 17:14:35
BXZ BXZ
Odilbèk0177 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тугри ман хам Навбахорчи манимча жарима майдон ичида хар кандай вазиятда кулга тегса гол бекор килинади
Навбахорни сиздек мард мухлислари учун хам хурмат киламиз жамоангизга омад . Пахтакор мухлиси .
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика