"Барселона"га "Челси" форварди керак

Alisher Ostonov
12 июл 2025, 22:36
"Барселона" Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Николас Жексонни ижарага олиш ҳақида ўйламоқда.

Каталония клубида сенегалликни ёши катта Роберт Левандовски учун эҳтимолий ўринбосар сифатида кўришмоқда. Польяк бу ёзда 36 ёшга тўлди.

Лондонликлар Жексонни 50 млн еврога баҳоламоқда. Бироқ, "Барса" катта трансфердан қочмоқчи ва ижара вариантини муҳокама қилишни маъқул кўради.

24 ёшли ҳужумчи 2023 йилнинг ёзида "Челси"га ўтганди. У 2024/25 йилги мавсум "кўклар" сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Жексоннинг "Челси" билан шартномаси 2033 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.


Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Caught Offside