UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди

"90minutuz" подкастининг навбатдаги сонида Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев меҳмон бўлди.

Подкаст муаллифларидан бири Нодирхўжа Юлдашев меҳмондан ўзбек футболида алоҳида ўрин тутган кўрсатувлар – "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" даври ҳақида сўради.

"Одамларни меҳмон қилиб чақириш қийин бўлган. Битта тенденция борки, сиз бир-икки сонини қийналиб амалга ошириб олсангиз, кейин одамларнинг ўзи сизга алоқага чиқа бошлайди. Ниқобли шахс эфирга чиққан пайтлар ҳам бўлган, бу ўша одамнинг ташаббуси бўлмаган, балки МТРК у одам эфирга чиқишига рухсат бермаган. Шунинг учун кўрсатув тақдирини ўйлаган ҳолда юзни беркитиш ва овозни ўзгартиришга мажбур бўлганман. 

"Биринчи лига шарҳи" деган кўрсатув қилардим. Кўпчиликка қизиқ бўлмаган, аммо ҳақиқий мавзулар ўша ерда эди. Ҳозирда боксда фаолият юритаётган Миршоҳид ака бор. Алишер ака иккиси "Истиқлол"да ўйнашарди. Ўшанда билганман, гапирмоқчи бўлган одамлар бор. Келишилган ўйинлар, тотализатор ва ҳакамлар ҳақида конкрет айтишган. Кейин ғоя келган ва уни амалга оширганмиз. Бунда одамлардан гапини суғириб олиш қийин бўлган деб ўйламайман. Энг қийини, ўша кўрсатувни эфирга олиб чиқиб олиш эди. 

"Спорт ТВ" раҳбари, раҳматли Алишер ака деган киши бўларди. Жуда зўр, демократик одам эди. "Soccer club"нинг сўнгги сони чиқишида катта жасорат кўрсатиши керак бўлган. У киши ҳам биз билан қўшилиб ишдан кетган. Ўша инсонга раҳмат айтаман. Жойлари жаннатдан бўлсин.

МТРКда "Бу кўрсатув қандай қилиб эфирга чиқди?", деган саволлар кўп бўлган. Кўпчилик инсонлар бунга ишонмаган, бизда ҳам шундай дастурлар бўладими, деб хурсанд бўлишган. Бироқ бу "Футбол шарҳи"ни ҳам ўзи билан тортиб кетди.

Мен бир нарсадан хурсанд бўламан. Кетишимдан бир кун олдин катта мажлис бўлган. "Спорт" телеканалига ўша даврдаги сенаторни раҳбар қилиб олиб келишган. У одам жуда даҳшат гапларни гапирган. Худди "Спорт" телеканали айб иш қилгандек, ҳаммага танбеҳ берган. Мен жараёнга аралашиб: "Нега бундай гапиряпсизлар?", деганман. "Эфир соатларида сифат йўқ", деб жавоб берилган. 

Мен: "Сифат йўқлиги сабаби сизлардан-ку! Моддий техник-база қани?", деб таъкидлаганман. Ўша пайтда икки киши эфирда шарҳламоқчи бўлса, иккинчисига стул бўлмасди. Микрофон майли, стул бўлмаган пайтлар эди. "Аввал шароит қилиб беринглар, кейин вазифани талаб қилинглар", деганман. 

"Бунақа қиламиз, унақа қилиб ташлаймиз", дегандан кейин охирги гапимни гапирганман: "Сиз айтган гапларингиздан биттасини қила олсангиз, мен сиздан кечирим сўрайман. Бу структура ва тизимда қилолмайсиз".

Орадан вақт ўтиб ҳеч нима қила олмаган ва ўзи ҳам кўп ишламади. Мана, ҳозир эшитаётган ёки кўраётган бўлса, ўзи билади", – деди Диёр Имомхўжаев.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика