UZ

Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади Янгиликлар

Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади

"Интер Майами" форварди Лионель Месси "Барселона" билан хайрлашув учрашувини ўтказади.

Манбага кўра, бу қайта таъмирланган "Камп Ноу" стадиони яна тўлиқ трибуналарни йиғиш имкониятига эга бўлганидан кейин содир бўлади. Каталония клуби 38 ёшли аргентиналикдан бундай ўйинни ташкил этиш учун олдиндан розилик олган.

Месси "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2003-2021 йилларда ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган. Ҳужумчи каталонияликлар таркибида 10 карра Испания чемпиони, 7 карра мамлакат кубоги ва 8 карра Суперкубок соҳиби бўлди, шунингдек, 4 марта Чемпионлар лигаси, 3 мартадан УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+1   
13 июл 08:15:02
Qirol Zidan
Sh. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу "ник"ли фойдаланувчини "оригинал"и бўлсангиз агар комментингизга респект!
Раҳмат, албатта оригиналиман. Зўрни зўр деб тан олиш ҳам керак. Месси ва Барселонасиз жаҳон футболи кемтик бўлиб қоларди. Бу икки ном спортга жуда кўп нарса берди.
+1   
12 июл 19:26:18
Qirol Zidan
Месси ҳурматга лойиқ футболчи. Барселона жуда чиройли иш қилибди. Қойил.
+1   
12 июл 17:42:16
Saidjamol
Кеч бўлсада жуда тўғри қарор
+1   
12 июл 17:39:30
Liverol Motor Oil
Қирол Лео!
   
13 июл 06:16:36
Sh.
Qirol Zidan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Месси ҳурматга лойиқ футболчи. Барселона жуда чиройли иш қилибди. Қойил.
Шу "ник"ли фойдаланувчини "оригинал"и бўлсангиз агар комментингизга респект!
   
12 июл 23:01:55
м у р о д б е к
Оша кун мессига олтин топ берса хам болади
   
12 июл 20:34:39
mirabzal
Qirol Zidan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Месси ҳурматга лойиқ футболчи. Барселона жуда чиройли иш қилибди. Қойил.
Хам Месси хам клуб учун фойдали иш. Стадион тулади. Билет сотилади. Аклли тадбир деса булади
   
12 июл 19:45:34
BXZ BXZ
Мессини хайрлашув учрашувида Инеста , Пуйюл , Хави , Неймар , Суарес ва яна Месси билан елкама елка жамоада у́йнаган футболчилар хам чакирилса керак .
   
12 июл 18:58:00
L. YaMaL
Juda yaxshi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика