

Суперлига, 25-тур
“Динамо” - “Андижон” 1:1
Голлар: 85 - Улуғбек Абдуллаев, 90+2 - Одил Абдумажидов
Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Аъзамов, Азиз Исоқов
Тўртинчи ҳакам: Диёрбек Амонов
ВАР: Ғайрат Жўраев
АВАР: Максим Нехочин
Назоратчи: Константин Симирнов
Комиссар: Шерзод Ражабов
"Динамо": 1. Эдем Неманов, 3. Михаил Штефан, 8. Азизбек Амонов (44. Абдуғафур Ҳайдаров, 55’), 10. Анваржон Ҳожимирзаев (21. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 84’), 16. Амаду Думбуя, 20. Жалолиддин Жумабоев, 24. Акбар Худойбердиев (19. Тигран Аванесян, 55’), 25. Ойбек Ўрмонжонов (22. Улуғбек Абдуллаев, 65’), 30. Ҳарис Ҳайдаревич, 37. Фирдавс Абдураҳмонов, 79. Эдем Сейтвелиев.
Захира: 7. Санжар Қодирқулов, 14. Баҳодир Насимов, 15. Расул Йўлдошев, 26. Марко Станоевич, 71. Сарвар Каримов.
"Андижон": 1. Элдор Адҳамов (19. Артём Потапов, 46’), 2. Одилбек Абдумажидов, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 11. Ҳумоюнмирзо Иминов (6. Александре Андроникашвили, 79’), 15. Неманья Чаласан, 17. Азизбек Турғунбоев (7. Пўлатхўжа Холдорхонов, 46’), 18. Дамир Темиров, 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Дониёр Абдуманнопов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 99. Рустам Турдимуродов (70. Ҳамидулло Каримов, 79’).
Захира: 8. Шоҳмалик Комилов, 14. Абдураҳмон Комилов, 28. Бекзод Сулаймонов, 67. Фазлиддинхўжа Убайдуллаев, 88. Шоҳжаҳон Ёрқинбоев.
Огоҳлантиришлар: 76 - Муҳаммадкарим Тоиров, 84 - Пўлатхўжа Холдорхонов
90+5. Ўйин якунланди.
90+3. Энди мезбонлар ҳужумларни оширмоқда.
90+2. ГОЛ! Одил Абдумажидов ҳисобни тенглаштирди!
90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
86. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида энди андижонликлар ҳужумларни ошириши аниқ.
85. ГОЛ! Улуғбек Абдуллаев ҳисобни очди! “Андижон” жарима майдончаси ичидаги палапартишлик натижасида тўп Абдуллаевга келди, унинг зарбаси аниқ бўлди! Потапов тўпга чиқишда ва қайтишда хатога йўл қўйди!
83. Пўлатхўжа Холдорхонов рақиби билан уришиб кетди.
81. Усмонали Исмоналиевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетмоқда…
79. “Андижон” жарима майдончаси ичида тўп жамоа аъзосининг қўлига тегди, бироқ масофа яқинлиги сабаб пенальти йўқ, деб топилди.
76. Ўйин тўхтатилди бироз, бош ҳакам ва ВАР мулоқоти бўлиб ўтди.
74. Асосан курашлар ҳам, ўйин ҳам майдон марказида кечмоқда. Ҳужумлар яна камайди.
67. Фирдавс Абдураҳмоновнинг узатма аралаш зарбаси ноаниқ кетди.
66. Думбия томонидан йўлланган зарба аниқ бўлмади.
64. Рустам Турдимуродовнинг узоқдан тепган тўпини Неманов қайтариб юборди.
60. Баҳсда яна сокинлик, ҳужумлар бўлмаяпти деярли.
49. Абдураҳмоновдан яна бир зарба, бунисини Потапов қайтарди!
46. Фирдавс Абдураҳмоновнинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+3. Дастлабки бўлим якунланди.
45+1. Абдуманноповнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, йўналишини ўзгартирди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Анваржон Ҳожимирзаев ва Элдор Адҳамов ўзаро баҳслашиб кетишди. Бош ҳакам уларни ажратди.
41. Жарима зарбасидан узатилган тўпни Жумабоев бош билан марказроққа узатди, аммо Ҳожимирзаев тўпга эмас, рақиб посбонига келиб урилди.
38. Шу вақтга келиб эндигина биринчи бурчак зарбаси амалга оширилди. Шунинг ўзиёқ учрашувнинг қанчалик зерикарли бўлаётганини билдиради.
34. Абдуманнопов рақибларидан ўтиб, жарима майдончасига кириб бораётганди, аммо охирги зарбани бера олмади.

27. Курашлар бошланиб кетди баҳсда, ўйиннинг ўзи асосан майдон марказида кечмоқда.
21. Ҳарис Ҳайдаревичнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
18. Секин-аста андижонликлар ҳам ҳужумга ўтмоқда. Ўнг қанотдан узатилган тўпни мезбон ҳимоячилар қайтариб юборишди.
8. Мезбонларнинг ҳужумлари кўпаймоқда, меҳмонлар эса ҳозирча вазият яратишмади.
4. Азиз Омоновнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
3. Анвар Ҳожимирзаевнинг ўткир бурчакдан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.
1. Ўйин бошланди.




Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Ўзбекистон Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган "Динамо" - “Андижон” баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



