Европа лигасининг уч карра ғолиби 38 ёшида фаолиятини якунлади

19 ноя 2026, 23:45
Аргентина терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Эвер Банега профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

"Мана, ҳаммаси тугади, футбол билан хайрлашдим. Бу якуний қарор", — деб ёзади 38 ёшли футболчи.

Банега асосан "Валенсия", "Атлетико", "Севилья" ва "Интер" клубларидаги фаолияти орқали танилган.

Унинг сўнгги жамоаси Аргентинанинг "Дефенса и Хустисия" клуби бўлди.

Ярим ҳимоячи "Севилья" сафида уч марта Европа лигаси ғолиби бўлган.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: championat.asia