Аморим: "Баҳс тақдири дастлабки 20 дақиқадаёқ ҳал бўлганди"

Sherzod Nurmatov
23 окт 2026, 18:40
"Милан" бош мураббийи Рубен Аморим Европа Лигаси умумий босқичининг 3-тури доирасида "Борнмут"дан учралган йирик мағлубият (0:3) ҳақида фикр билдирди.

"Бу "Милан"нинг энг яхши ўйини эмасди, баҳс тақдири дастлабки 20 дақиқадаёқ ойдинлашганди. Бир киши кам бўлиб қолгач, ёмон ҳимояланмадик, ҳужумларни ривожлантиришга ҳаракат қилдик ва ўйин охирига яқин ҳатто таваккалчиликка қўл урдик, бироқ жарима зарбаси интригани бутунлай йўққа чиқарди.

Энди кучларни тиклаш ва кейинги баҳс ҳақида ўйлаш лозим. Юз берган воқеадан тўғри хулоса чиқаришимиз ва бундай ҳолат такрорланишига йўл қўймаслигимиз керак. Ҳозир бор эътиборимизни А Серияга қаратамиз, сўнгра Европа Лигасидаги кейинги баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", – деди Аморим.

"Борнмут" 9 очко жамғариб, ЕЛ умумий босқичи турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. "Милан" эса 3 очко билан 24-поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com