

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Африка футбол конфедерацияси (CAF) Марокашнинг апелляциясини қаноатлантирган ва 98-дақиқада Браим Диасга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан сўнг майдонни тарк этгани сабабли турнир финалида Сенегал терма жамоасига 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзган эди. Сенегал томони ушбу қарор устидан Спорт арбитраж судига (CAS) шикоят киритди.
Суд сенегалликлар фойдасига қарор чиқарди ва учрашувнинг дастлабки натижасини — 1:0 ҳисобини ўз кучида қолдириб, уларни мусобақа ғолиби деб тан олди.
Бу Сенегал учун Африка Кубогидаги иккинчи ғалаба ҳисобланади. Марокаш ҳисобида эса эндиликда битта соврин мавжуд.



