

— Учрашув ҳақида фикрларингиз?
— Ўйлайманки, яхши ва муросасиз ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба қозониш учун етарлича вазиятлар яратди. Майдоннинг ҳар бир қисмида кескин кураш кечди. Рақиб жамоа ҳам яхши таассурот қолдирди. Йигитларга катта раҳмат айтмоқчиман. Улар ҳар қандай вазиятда ҳам ўзларини профессионал тарзда тутишмоқда. Шунингдек, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман.
— Бугунги ҳисоб ўйинга мос бўлди, деб ҳисоблайсизми?
— Футбол шуниси билан қизиқ. Андижон жамоасида ҳам, бизда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Афсуски, жамоамиз учун бу биринчи 0:0 ҳисобидаги учрашув эмас. Барчаси Худонинг иродаси билан. Биз эса ўз олдимизга қўйилган вазифаларни бажаришимиз ва ишлашда давом этишимиз керак.
— Жамоангиз кетма-кет дуранг натижалар қайд этмоқда. Буни нима билан изоҳлайсиз?
— Энг аввало, яратилаётган вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпмиз. Бундай ҳолатлар ҳар бир жамоада учраб туради. Бизга ҳозир сабр ва изчиллик керак. Ишлашда давом этишимиз, камчиликлар устида ишлашимиз ва олдинга интилишимиз лозим.



