Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?
10 июл 2025 07:30
Янгиликлар
Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?
"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо ПСЖдан учралган йирик мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"ПСЖ узоқ йиллардан бери шаклланиб келаётган жамоа. Биз эса йўлимизни энди бошладик. Бугун биз майдонда ўзимизни топа олмадик. Ҳиссиётлар яхши эмас. Биринчи бўлим сўнггида учинчи голни ўтказиб юборганимиз аламли бўлди. Биз айни вақтда жуда зўр формада бўлиб турган рақибга қарши баҳс олиб бордик. Бугун "Реал" ҳам бошқалар сингари ушбу жамоа қаршисида "ожиз" эди. Ўсиш учун имкониятларимиз бор ва биз буни қандай амалга ошириш кераклигини яхши биламиз. Бугунги ўйин бизга хатоларимизни кўриб олишимизга имкон берди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз", - деди Алонсо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар