UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

"Қўқон-1912": Машғулотлар давом эттирилади Янгиликлар

"Қўқон-1912": Машғулотлар давом эттирилади

Теглар :  Қўқон-1912
Бугун баҳорнинг илк куни. Яна саноқли кунлардан сўнг, футбол мухлислари интиқиб кутган онлар келади.

Аниқроғи, 5 март куни 2016 йилги Олий лига баҳсларига старт берилади. Янги мавсум арафасида ҳар бир жамоа ўз таркибини имкониятидан келиб чиқан ҳолда тўлдиришга муваффақ бўлди. Жумладан, бизнинг жамоамизга ҳам бир қатор янги ўйинчилар келиб қўшилишди.

Бу йилги мавсум ҳам қизиқари ва кескин курашларга бой тарзда ўтишини тахмин қилиш мумкин.

Жамоамиздаги янгиликларга келасак, “Навбаҳор” билан ўйиндан кейин футболчиларга бир кунлик таътил берилди. Бугундан эса яна машғулотлар икки маҳалдан ўтказилади. Барчанинг эътибори “Обод” билан бўлиб ўтадиган учрашувга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, 1-турда “Қўқон-1912” жамоаси айнан олий лига дебютани “Обод” жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашув 5 март куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. 4 март куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари Ёшлар лигаси доирасида майдонга тушишади.

Айтганча, бугун ва эртага мамлакатимизнинг тўртта етакчи жамоалари Осиё Чемпионлар лигаси доирасидаги иккинчи тур ўйинларини ўтказишади. Тақвимга кўра, тўрт жамоамиз яна Саудия Арабистонининг тўрт жамоасига қарши ўйнайди. Бу гал “Локомотив” ва “Пахтакор” меҳмонда тўп сурса, “Бунёдкор” ва “Насаф” рақибларни ўз майдонида қабул қилади. Фурсатдан фойдаланиб, ОЧЛда иштирок этаётган жамоаларимизга омад тилаб қоламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика