UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45"Манчестер Юнайтед" "Бавария" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 01:13Роналду Фьюри ва Усик жанг қиладиган Ар Риёддаги аренага келди  5 00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  6 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  5 23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  8 22:41Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"  13 22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  1 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  3 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  82 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  12 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  18 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3

Про лига янги мавсумига 12 март куни қуръа ташланади Янгиликлар

Про лига янги мавсумига 12 март куни қуръа ташланади

Теглар :  про лигақуръа
Мамлакатимизда янги футбол мавсуми расман 6 март санасида бўлиб ўтадиган Суперкубок учрашуви билан бошланади.

9 март куни эса Coca-Cola Суперлиганинг илк турига старт берилади.

ЎзПФЛ Про лига беллашувлари трансляцияси ҳуқуқига эгалик қилувчи УзРепорт билан келишган ҳолда янги мавсумга қуръа ташлаш маросимини 12 март куни ўтказишга қарор қилди. Бунгача Coca-Cola Суперлигасига қуръа ташлаш маросимлари жонли эфирга узатиб келинган бўлса, эндиликда тарихда илк бор Про лига вакиллари ҳам жонли эфирда намойиш этиладиган қуръа маросимига ташриф буюради.

Про лига мавсуми 22 мартдан эътиборан старт олади. Дастлабки тур учрашувлари 22-23-24 март саналарида бўлиб ўтади. ФИФА кунлари давом этаётган 27-28-29 март кунларида Про лига 2-тури ўтказилади.

Тақвимнинг қолган қисми ҳамда қуръа ташлаш маросимининг қаерда ташкил этилиши тез орада эълон қилинади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика