UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Евро-2024. Гол киритилмаган, аммо қизиқарли кечган баҳсда Франция ва Нидерландия дуранг қайд этишди  14 01:20Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Париж-2024 иштирокчиси билан ўртоқлик ўйини ўтказади  2 00:51Месси Копа Америка ҳақида: "Бу мен учун охиргиси"  2 00:30Миржалол Қосимов: "Натижаларимиз сал яхшиланса, барча мақташни бошлайди. Чемпионлик ҳақидаги гап-сўзларга нормал қарайман"  5 00:20Евро-2024. Польша – Австрия 1:3  0 00:14Максим Шацких: "Футболчиларнинг етишмовчилиги сабаб Асқаровни чап қанотда ўйнатдик. Алижонов ва Абдуманнопов ҳали майдонга тушишга тайёр эмас"  6 00:00Евро-2024. Словакия – Украина 1:2, Шацкихнинг "куёви" гол урди  6 23:43Тимур Кападзе: "Совғадан фойдалана олмадик"  2 23:22Илёс Зейтуллаев: "Агар, худо биз билан бирга бўлса, ким қаршилик қилиши мумкин?"  7 22:55Суперлига. "Бунёдкор" - "Олимпик" (1:1). Highlights  0 22:52Австрия Польшага ҳеч қандай имконият қолдирмади ва турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди  11 22:31Суперлига. ОКМК – "Пахтакор" (4:2). Highlights  13 22:12Миржалол Қосимов ОКМК бош мураббийи сифатида тарихда илк марта "Пахтакор"ни мағлуб қилди  20 22:05Суперлига. "Олимпик" 60 дақиқа 9 киши ўйнаган "Бунёдкор"ни юта олмади  8 22:00Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ўйинда ОКМК камбэк эвазига "Пахтакор"ни мағлуб этди  111

"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор Янгиликлар

"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор

Жамоа бош мураббийи ҳеч нимани ҳал қилмаган ва фақатгина "қоғозда" бош бўлган ҳолатларни эслаймиз.

Ўзбекистонда сўнгги вақтлар жамоа бош мураббийлигида де-юре бир одам, уни бошқарадиган эса умуман бошқа инсон бўлган ҳолатлар бўлмоқда. Бу турли хил сабабларга кўра рўй беради – бу "бош" мураббийда керакли мураббийлик лицензияси бўлмаган ва "қўғирчок мураббий"да бор бўлган ҳолат.


"Сурхон"

Термиз клуби ҳаммадан олдинлаб кетди. Биринчидан, улар фақатгина қоғозда ҳам "Термиз клуби". Аслида, "Сурхон" учинчи мавсумдирки Тошкент ва бошқа шаҳарларда ўйнамоқда. Термизликлар 2022 йилда "Жар" (Тошкент), "ОКМК спорт мажмуаси" (Олмалиқ) ва "Динамо" (Самарқанд) стадионларида ўйнашди. "Сурхон" 2023 йилги мавсум ўз уй ўйинларини "Пахтакор" стадионида ўтказди. Эҳтимол термизликлар жорий мавсумнинг иккинчи даврасида ўз уйларига қайтар, аммо бу аниқ эмас.

Мураббийларга келсак, клубдан испан мутахассислари кетганидан сўнг "Сурхон"да мураббийлар қўнимсизлиги бошланди. 2023 йилнинг бошида жамоага расман Сергей Арсланов тайинланди – ёш ва деярли ҳеч кимга таниқли бўлмаган мураббий. Шу билан бирга, термизликларнинг бош мураббийи Сергей Токов бўлиб қолди. Ҳа, Арсланов ҳам, Токов ҳам бир неча бор уларда "мураббийлик тандеми" эканлигини қайд этишди, аммо "Сурхон"даги вазиятдан хабардорлар клубда Токовнинг мавқеи Арслановникидан баландроқ эканлигини айтишди. Матн бошида қайд этганимдек, бу Сергей Арслановда Суперлига клубида бош мураббий бўлиш учун керакли мураббийлик лицензияси борлиги, Токовда эса йўқлиги билан боғлиқ ҳолат.

Аммо, бу билан барчаси тугамади. 2023 йилнинг сўнггида "Сурхон"да бош мураббий бошқа инсон – Станислав Кудряшов эканлиги маълум бўлди. У Арсланов/Токов тандемида клубда эди ва етарлича катта роль ўйнаган. Ўшанда Championat.Asia Токовнинг "Сурхон"дан кетгани ва "Навбаҳор"да Самвел Бабаяннинг мураббийлар штабига қўшилишини хабар қилганди, аммо бу рўй бермади.

2024 йилги мавсумнинг бошида "Сурхон"ни ҳеч ким кутмаганда Февзи Давлетов қабул қилиб олди. Тарихда футболчи сифатида таниш бўлган инсон бунга қадар ҳеч қаерда бош мураббий бўлиб ишламаган. Собиқ "бош мураббий" Сергей Арсланов кейинроқ селекционер мураббий этиб тайинланди, аммо бир қанча вақт ўтиб "Нефтчи"га кетди (у Виталий Левченконинг ёрдамчисига айланди).

Ҳозирда "Сурхон" бош мураббийи де-факто Станислав Кудряшов ҳисобланади. Февзи Давлетов ўйиндан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришга масъул.


"Локомотив"

Мураббийлар қўнимсизлиги "Локомотив"да ҳам рўй бермоқда. Қачонлардир мамлакат чемпиони бўлган клуб бир ярим йил ичида тўрт бор бош мураббийни алмаштирди. Аввалига жамоани Денис Коростиченко бошқарди, аммо унинг ўрнига Сервер Жепаров тайинланди. "Темирйўлчилар" унинг қўл остида келишилган ўйинлар билан боғлиқ можарога аралашиб қолди ва Суперлигани тарк этди, шундан сўнг Коростиченко клубга қайтди. Денис Владимирович "Локомотив"ни ўзбек футболи элитасига қайтара олди, аммо клуб бу учун унга навбатдаги истеъфо билан миннатдорчилик билдирди ва жамоани Александр Стоймирович қабул қилиб олди.

Сербиялик мутахассис бунга қадар ҳеч қаерда бош мураббий бўлиб ишламаган. У Миржалол Қосимов қўл остида ОКМКда жисмоний тайёргарлик бўйича ва ассистент мураббий эди. Аммо, Стоймирович тажриба тўплади ва ўзини жамоани бошқариш учун имконият олишга лойиқ деб топди. Аммо, кейинги масала бунинг учун керакли лицензия йўқлиги бўлди. Александр 2023 йилнинг ноябрида Championat.Asia'га берган интервьюсида "Лицензия йўқлиги муаммо эмас. Pro лицензциясини олишим мумкин" деганди.

2024 йилнинг бошида Стоймировичда ҳалигача лицензия йўқ эди, шу сабаб бош мураббийликка кимни "тайинлаш" масаласи чиқди. Танлов эса бироз олдинроқ муаммоли "Турон" билан Суперлигани тарк этган Ёрқин Назаров бўлди.

"Темирйўлчилар" "Сурхон"дан фарқли равишда Назаров клубда ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини айтишдан уялишмайди. Матбуот анжуманига расман "катта мураббий" лавозимидаги Александр Стоймирович келади. ЎзПФЛ бунга кўзини юмди ва ўйинлардан сўнг сербиялик мутахассисга Назаровнинг ўрнига матбуот билан гаплашишга имкон берди. Ёрқиннинг қиладиган иши – шунчаки ўйинлар пайтида захира ўриндиғида ўтириш.


"Бунёдкор"

"Бунёдкор"даги вазият янада қизиқроқ. Жамоада икки йил ичида саккиз мураббий алмашди: Виктор Карпенко, Иван Бошкович, Мурод Отажонов, Александр Крестинин, Иван Бубало, Анвар Ғофуров, катта Сергей Арсланов, Илёс Зейтуллаев. Зейтуллаев умуман бош мураббийликка келишга, ундан кетишга ва қайтишга ҳам улгурди. Буларнинг барчаси бир неча кун давомида содир бўлди. Отажонов ва катта Сергей Арсланов (ҳа, бу "Сурхон"даги Сергей Арслановнинг отаси - бу уларда оилавий) пайтида клубдаги барчасини аслида Анвар Ғофуров ҳал қилган. У бир неча бор унга бошқаришни беришларига эришди. Аммо, "Бунёдкор" раҳбарияти якунда Италияда мураббийлик билимларини олган Илёс Зейтуллаевни танлади. Ҳозирча бу тажриба "қалдирғочлар"га ёрдам бермаяпти: клуб ҳалигача Суперлигадаги сўнгги ўринни эгаллаб турибди.


Аммо, бундай ҳолатлар Ўзбекистондан бошқа жойларда ҳам рўй берган.


Россия:

2016 – "Ростов" (де-юре Кириченко/де-факто Бердиев);

2018 – "Краснодар" (Фоменко/Мусаев);

2019 – "Торпедо" (Савичев/ Игнашевич);

2022 – "Сочи" (Точилин/Гаранин);

2022 – "Локомотив" (Комппер/Циннбауэр).


Франция:

2023 – "Ницца" (Дигар*).

* Дидье Дигар 2023 йилнинг январидан июнига қадар "Ницца"да вақтинчалик бош мураббийлик лавозимини бажарувчи бўлган. Ўшанда унда Pro лицензияси йўқ эди, шу сабаб клуб бу учун ҳар бир ўйинда 25 000 евро жарима тўлаган.


Италия:

2024 – "Комо" (Робертс/Фабрегас).



Муаллиф: Мистер X

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+6   
18 май 22:03:41
Odiljon Rasulov
Гражданин Никто
+1   
18 май 22:41:39
Haqiqat-2
Futbol kerakmi? Aniqrog'i PFLga Poxuy)))
   
19 май 08:51:58
Aziz Mukumov
Xuddiki Navbahor,Neftchi, Newcastle,Napoli,Nasaf, bu klublari nima bogʻlab turadi degandek boʻlibdi. Oʻrtoq jurnalist. N xarfi bogʻlab turadi, shularni xam yozib chiqing
-2   
18 май 21:59:14
jasur og'a
Shu maqola yozganga nima axamiyati bor kim qaysi klubga nima vazifada ishlashi? Prasmotir uchun harnarsani yozayverish kk emasku. Qaydi klubga nima ish bo’layapti klubning ichki siri uni yashqariga chiqargan inson kazyol sanaladi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика