UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  0 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  34 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  17 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  11 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  151

Анвар Бердиев: "Ҳимоячиларимиз ўз вазифасига нисбатан лоқайдлик қилишди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ҳимоячиларимиз ўз вазифасига нисбатан лоқайдлик қилишди"

Про лига 8-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Шўртан" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйиндан аввал "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланишга интилишини уқтиргандик. Афсуски, ҳимоячиларимиз ўз вазифасига нисбатан лоқайдлик қилишди. "Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Учрашувни таҳлил қилиб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. 

- Жамоа ўтган тур пешқадам "Қўқон-1912"ни мағлуб этди, кубокда ҳам ёмон иштирок этмади. Лекин барқарорлик етишмаяпти. Бунинг учун нима устида ишлаш керак?

- Бу, аввало, футболчининг ўзига боғлиқ. Футболда ҳар бир деталга эътибор беришмиз лозим. Буни ўйинчиларга уқтириб келяпмиз. Йигитлар Ғузорда яхши тайёргарликда майдонга чиқишяпти, сафарда эса ўзларини йўқотиб қўйишяпти. Буни муҳокама қиламиз. Камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. 

- Кўзланган натижага эришолмаслигига таркибда рақобат йўқлиги ёки мавжуд ўйинчилардан фойдалана олинмаётгани сабаб бўлиши мумкин. "Шўртан"да қай бир жараён содир бўлмоқда?

- Жамоада рақобат яхши. Ғалаба бўлаверса, йигитларда ўзига бўлган ишонч ортади. Мутаносиблик бўлмаганида, бу натижага ҳам таъсир ўтказади. Фақатгина машғулот орқали камчиликларни бартараф этиш мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика