UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  4 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   1 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  11 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  7 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4

Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Олимпик" (2:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин тизгинини қўлдан бой бердик. Иккинчи бўлим кутилмаган вазиятларга бой бўлди. Қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди.


- Акаки Шулаянинг четлатилиши ўйин натижасига қанчалик таъсир қилди? Умуман ушбу карточкага муносабатингиз қандай?

- Айтиб ўтдим, қизил карточка бизнинг режаларимизга таъсир кўрсатди. Шулая майдондан чиқиб кетганидан сўнг ўйин тизгинини қўлдан бой бердик. Шунингдек, "Олимпик" вакиллари ҳам иккинчи бўлимда ўйинни кучайтиришди. 

- Шерзод Файзиевнинг ўйин олдидан жароҳат олиши режаларингизга таъсир қилдими?

- Бу футбол, унда шунақа ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Файзиевнинг жароҳат олиши сабаб ўзгариш қилишга мажбур бўлдик. Дастлабки режага бу ҳолат таъсир кўрсатди.

- Элгужанинг бирга-бир вазиятдан фойдалана олмаслиги нима билан боғлиқ?

- Ўйин амалиёти кам бўлганлиги сабаб унда вазиятни ҳис қилишда аниқлик етишмади. Навбатдаги ўйинларга тўлиқ тайёр бўлади деган умиддамиз.

Стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлислардан мағлубият учун узр сўраймиз. Навбатдаги учрашувларда ғалаба қозониб, уларни уйга яхши кайфиятда қайтишларига ҳаракат қиламиз.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика