"Барселона" Хавини ишдан бўшатади

Sherzod Nurmatov
17 май 2024
Матбуотда "Барселона" нима учун кутилмаганда Хави Эрнандесни бош мураббийликдан бўшатишга қарор қилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Аввалроқ испаниялик мутахассиснинг кетиши якшанба куни бўлиб ўтадиган "Райо Вальекано"га қарши ўйиндан сўнг маълум қилинганди.

"Diario AS" хабарига кўра, "Барселона" президенти Жоан Лапорта сўнгги бир неча трансфер ойналарида жуда яхши ўйинчиларни қўлга киритишга муваффақ бўлганига ишонмоқда. Лапортанинг сўзларига кўра, Хави доимий равишда трансферлардан нолиган ва янги келганлардан тўғри фойдалана олмаган. "Альмерия" билан ўйин олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Эрнандес "Барселона"нинг келажаги ҳақидаги саволга пессимистик тарзда жавоб бергани ҳам Жоанни ғазаблантирган.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ўтган мавсум  Хави бошчилигида Ла Лигада ғолиб чиққан эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RAC1