"Пахтакор-2002" халқаро мусобақа ғолиби!

6 июн 2016, 22:39
Россиянинг Калуга шаҳрида бўлиб ўтаётган “Kaluga Junior Cup” халқаро мусобақасида "Пахтакор"нинг 2002 йилда таваллуд топган ёш футболчилари ғолибликни қўлга киритишди.


"Пахтакор" ёшлари мусобақанинг ярим финалида "Краснодар"даги тенгқурларини йирик 5:1 ҳисобида тор-мор келтиришган эди.

Ҳал қилувчи беллашувда эса "Динамо Минск" мағлуб этилди ва бош соврин ёш "шерлар"га насиб этди.


Финал.

"Пахтакор-2002" - "Динамо Минск-2002" 2:0

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia