"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher Ostonov
4 янв 2026, 18:16
Англиянинг "Челси" клуби "Ньюкасл"нинг италиялик 25 ёшли ярим ҳимоячиси Сандро Тонали билан шартнома имзолаш ҳақида ўйламоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, "Челси" Тонали жамоага майдон марказида катта кучайиш беради деб ҳисобламоқда. Италиялик футболчи 2023 йилдан бери АПЛда ўйнамоқда.

Жорий мавсумда Тонали "Ньюкасл" сафида 26 та ўйинда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи ҳисобида 4 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Football Insider

Сўнгги янгиликлар

Барча ›