"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди

Mirjalol Normatov
3 янв 2026, 20:46
"Пахтакор" матбуот хизмати Туркиядаги илк йиғинларида жамоа қайси рақиблар билан назорат баҳсларида қатнашишини маълум қилди.

"Жамоамиз 17-30 январда Туркиянинг Анталия шаҳрида биринчи хориж йиғинини ўтказади. Унда 3 назорат баҳсида майдонга тушиш режалаштирилган. Шимолий Македониянинг "Струга", Косовонинг "Приштина" ва Болгариянинг "Ботев" жамоалари рақибимиз бўлади", - деб ёзилади клуб хабарида.

Маълумот учун, "Струга" жамоаси Шимолий Македония чемпионатида айни дамда 2-ўринни эгаллаб турибди. 2 мавсум олдин улар мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. "Приштина" жамоаси ҳам биринчи даврани вице-чемпион сифатида якунлади. "Ботев" эса мамлакат чемпионатида 11-ўринда қайд этилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати