Азмиддинов "Андижон"дан кетди

Sherzod Nurmatov
26 дек 2025
Ҳимоячи Шаҳзод Азмиддинов "Андижон" клуби ва унинг мухлислари билан хайрлашди.

"Андижон"га ушбу 6 ой учун раҳмат!

Бу вақт мен учун муҳим тажриба ва янги босқич бўлди.

Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва жамоага ишонч, қўллаб-қувватлаш ва майдондаги кураш учун миннатдорман.

Мухлисларга алоҳида раҳмат — ҳар доим ёнимда бўлганингиз учун. Шартнома якунланди, лекин бу давр хотирамда қолади. Энди олдинга — янги мақсадлар билан", – деди футболчи.

25 ёшли футболчи якунланган мавсум "бургутлар" сафида 15 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.

Аввалроқ "Пахтакор" уни ортга қайтараётгани ҳақида хабар берган эдик.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia