UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Слот «Байер» футболчини кўндирди  1 10:02Бернарду Силванинг «Манчестер Сити»даги режалари маълум  1 09:30«Арсенал»нинг икки нафар футболчиси ФИФА кунларида жароҳат олди  2 08:58Машарипов Эронга қарши ўйнамайди. Яна кимларда сариқ карточкалар бор?  27 08:32Ла Лиганинг энг қиммат 10 нафар футболчиси маълум  9 08:05ЖЧ-2026 саралаши. Мессисиз Аргентина сафарда Уругвайни мағлуб этди  2 08:03Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Россияга мағлуб бўлди  4 07:35Ўзбекистон МТЖнинг уч футболчиси ЖЧ-2026 саралаш 7-тур рамзий жамоасига киритилди  9 02:40ЖЧ-2026 саралаши. Тухелнинг дебютида Англия Албанияни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  1 01:55"Арсенал" 18 ёшли футболчиси билан шартномани узайтириши кутилмоқда  0 01:16Алонсо "Байер"да яна бир йил ишлайди  5 00:49"Ливерпуль" ван Дейкнинг ўрнига нидерландиялик футболчини трансфер қилиши мумкин  0 00:33Эронга қарши ўйин олдидан жароҳатланган икки футболчи сафга қайтди  41 00:21Ральф Рангник: "Тухель барда ишларди"  1 23:49Хасселбайнк: "Роналду 2026 йилги ЖЧда қатнашмаслиги керак"  19

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистонига биринчи ўйинда мағлуб бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистонига биринчи ўйинда мағлуб бўлди

Айни вақтда Саудия Арабистонининг Ал-Хорба шаҳрида йиғин ўтказаётган Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистони U19 жамоаси билан дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди.

28 апрель куни бўлиб ўтган учрашувда Саудия Арабистони ёшлар терма жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг тўртинчи дақиқасидаёқ 11 метрли жарима тўпини амалга ошириш имнкониятига эга бўлган саудияликлар ҳисобни очди. Орадан 20 дақиқа ўтиб, ҳисобдаги фарқ иккитага етди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳисобни иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида Шароф Муҳитдинов киритган гол эвазига қисқартиришга эришди.

Учрашувнинг 72-дақиқасида Саудия Арабистони ёшлари яна бир пор пенальти тепиш имконига эга бўлди ва уни аниқ амалга оширди. Бобир Абдухолиқов эса 79-дақиқада учрашувдаги сўнгги голни киритди – 3:2.

Жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик ўйини 30 апрель куни бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви
28.04.2016, Ал-Хорба
Саудия Арабистони U19 – Ўзбекистон U19 - 3:2
Ўзбекистон голлари:
Шароф Муҳитддинов (59), Бобир Абдухолиқов (79)
Ўзбекистон U-19: Умид Ҳамроев, Ҳусниддин Ғофуров, Ислом Қобилов, Хожиакбар Алижонов, Азиз Ғаниев, Илҳом Алижонов, Нурилло Тўхтасинов, Шароф Муҳитдинов, Сухроб Нуриллоев, Санжар Қодирқулов, Бобир Абдухолиқов
Захира: Умид Эргашев, Жасур Яхшибоев, Беҳзод Ғанижонов, Ислом Кенжабоев, Абдуқодир Ортиқов, Турсун Раҳимбердиев, Билол Тошмирзаев, Миржаҳон Мирҳамдамов, Ойбек Рустамов, Усмонали Усмоналиев.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика