UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  0 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  3 07:50Элдор Шомуродов Италияда  3 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  1 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  47 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  7 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1

"Насаф"нинг ОЧЛдаги рақиби “Ал Садд” 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди Янгиликлар

"Насаф"нинг ОЧЛдаги рақиби “Ал Садд” 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди

“Насаф”нинг ОЧЛ-2018 “С” гуруҳдаги рақиби “Ал Садд” бугун Қатар Юлдузлар лигасининг 18-турида майдонга тушди.

“Ал Садд” турнир жадвалининг 7-поғонасида бораётган “Ал Аҳли” жамоасини ўз майдонида қабул қилди.

Учрашув тўлиқ “Ал Садд” жамоаси устунлигида ўтди. Ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди. Жамоанинг 11-рақамдаги жазоирлик ҳужумчиси  Бағдод Баунеджах тўртта гол уриб, покер қайд этди.

Ушбу ҳужумчи жамоанинг ОЧЛда ҳам тўпурари ҳисобланади, у икки турда ҳам дубл қайд этган.

Учрашувдаги 5-голни унинг ҳамюрти, ярим ҳимоячи Ҳамроун Жугуртҳа киритди.

Бу ғалабадан сўнг “Ал Садд” ўз очколари сонини 46 тага етказиб олди. Биринчи ўринда бораётган “Ал Дуҳаил” бу турда дуранг ўйнаса ёки мағлуб бўлса, “Ал Садд” турнир жадвали пешқадамига айланади.

 
Қатар юлдузлар лигаси, 18-тур
“Ал Садд” – “Ал Аҳли” 5:0 (1:0)
Голлар: 
Бағдод Бунеджа 15, 55, 75, 82, Ҳамроун Жугуртҳа 90+2.  
“Ал Садд”: 1.Саад Алшийб, 3.Ёсир Абубакр Исо (16.Буалим Хухи, 46), 5. Ҳамроун Жугуртҳа, 8.Али Асад (6.Хави Эрнандес, 46), 11.Бағдод Бунеджа, 12.Хамид Исмоил, 14.Абдукарим Ҳасан (с), 20.Салим Али Алхажри, 24.Муртоза Пуралиганжи (7.Мусаб Хотр, 79), 37.Ахмад Суҳаил, 96.Акрам Афиф.
Захира: 22.Мешал Баршам, 2.Педро Мигел, 17.Ҳасан Ахмад, 99.Али Фрейдон.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика