Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист

Alisher Ostonov
23 фев 2026, 01:14
Эрон Про лигаси 22-тур доирасидаги "Малаван" — "Трактор" ўйини бўлиб ўтди.

Меҳмонлар сафида ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракат қилди. Ҳамюртимиз жамоасининг ягона голига ассистентлик қилди.

Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. "Трактор" чемпионат турнир жадвалида 21 ўйиндан сўнг 36 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда, етакчи "Истиқлол" 38 очкога эга.



Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia