Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
22 фев 00:25
Янгиликлар
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
"Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1
Голлар: 38 - Анте Будимир, 73 - Винисиус Жуниор, 90+1 - Рауль Де Аро
Бош ҳакам: Алехандро Куинтеро
"Осасуна": 1. Серхио Эррера, 24. Алехандро Катена, 20. Хави Галан, 5. Хорхе Эррандо, 19. Валентин Розье (41. Иньиго Аргибиде, 83'), 6. Лукас Торро, 10. Аймар Орос (8. Икер Муньос, 71'), 14. Рубен Гарсия (23. Абель Бретонес, 66'), 7. Хон Монкайола (18. Рауль Моро 83'), 17. Анте Будимир (9. Рауль, 66'), 21. Виктор Муньос.
Захира: 13. Айтор Фернандес, 31. Димитриос Стаматакис, 3. Хуан Крус, 29. Асьер Осамбела, 16. Мой Гомес, 11. Энрике Барха.
"Реал Мадрид": 1. Тибо Куртуа, 18. Альваро Фернандес, 14. Орельен Тчуамени, 17. Рауль Асенсио, 2. Даниэль Карвахаль (12. Трент Александер-Арнольд, 64'), 4. Давид Алаба, 6. Эдуарду Камавинга (21. Браим Диас, 64'), 8. Федерико Вальверде (16. Гонсало Гарсия, 75'), 15. Арда Гюлер (19. Даниель Себальос 82'), 7. Винисиус Жуниор, 10. Килиан Мбаппе.
Захира: 13. Андрей Лунин, 43. Серхио Местре, 23. Ферлан Менди, 22. Антонио Рюдигер, 20. Франсиско Гарсия, 30. Франко Мастантуоно, 45. Тьяго Питарч.
Огоҳлантиришлар: 32 - Аймар Орос, 37 - Тибо Куртуа, 66 - Хон Монкайола, 84 - Трент Александер-Арнольд, 88 - Винисиус Жуниор, 90+3 - Давид Алаба
90+6. Ўйин якунланди, "Осасуна" ўз майдонида Мадриднинг "Реал"ини мағлуб эта билди.
90+1. Бош ҳакам томонидан ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОЛ! Рауль жарима майдончасига кирди ва ҳимоячини алдади ҳамда гол урди!
88. Трент Александер-Арнольд жарима зарбасини тепди, бироқ ноаниқ бўлди.
84. Трент жуда хавфли фол ишлатди. Қарийб жарима майдончаси чизиғи устидан мезбонлар жарима зарбасига эга бўлишди.
79. "Осасуна" дарвозаси олдидаги палапартишликдан сўнг Мбаппе дарвоза томон зарба берди, бироқ дарвозага кирмади тўп.
78. Мезбонлар яна олдинга бормоқда. Бош билан йўлланган зарба аниқ бўлмади.
74. Мадридликлар темпни оширмоқда, "Осасуна" қамал қилиб олинди.

73. ГОЛ! Вальверденинг ажойиб ҳаракатлари ва пасидан сўнг Винисиус ҳисобни тенглаштирди!

70. Мбаппе гол урди, бироқ мазкур вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат борлиги маълум бўлди.
65. Яна Вини! Бразилиялик футболчининг дарвоза томон йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб тўхтаб қолди...
56. Винисиус жарима майдончасига кириб бориб зарба берди, бироқ Эррендо тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.
55. Гюлернинг ўнг оёқда берган супер зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
52. Муньос мадридлик футболчиларни ўзи билан "олиб юрмоқда". Тўп назорати мезбонларда...
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+3. Биринчи бўлим якунланди.
45+2. Чуаменининг берган зарбасини дарвозабон қайтариб юборди. "Реал" тайм охирида босимни оширмоқда.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
45. Винисиуснинг зарбаси ноаниқ бўлди.
43. Мезбонларнинг ҳужумлари давом этмоқда! Муньоснинг олдинга юриб, тепган тўпини Алаба қайтариб юборди.

38. ГОЛ! Будимир пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.
36. Пенальти! Бельгиялик дарвозабон Будимирнинг оёғини осгани маълум бўлди. Сариқ бекор қилинди, 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди!
34. Баҳсли вазият юзага келди. Будимир ва Куртуа тўқнашиб кетди, бош ҳакам ҳужумчига симуляция учун сариқ карточка кўрсатди. ВАР нима дейди?
32. Алаба "Осасуна" жарима майдончаси ичидан зарба берди, бироқ дарвозага кирмади... Ўйин борган сари қизиб бормоқда!
31. Мбаппенинг аниқ зарбасини Эррера қайтариб юборди. Бурчак зарбаси!
29. Алабанинг узоқдан йўллаган тўпи ноаниқ бўлди.

28. Яна зарба, яна Будимир. Ҳаводан узатилган тўпни хорватиялик ҳужумчи бош билан дарвозага йўллади, аниқ бўлди, аммо голга айланмади.
27. Зарба навбати Будимирга! Бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

24. Куртуадан супер сейв! "Осасуна" футболчисининг зарбаси рекошетга учраб дарвоза томон йўналди, Тибо эса ажойиб реакция кўрсатиб, жамоасини голдан қутқариб қолди...
21. Гюлер яна жаримадан тўпни узатди, Асонсо бош билан зарба берди, Эррера эса ушлаб олди.
18. Зарба навбати Будимирга! Унинг тепган тўпи бироз ноаниқ бўлди, Куртуа ҳатто жойидан силжий олмади...
17. Винисиуснинг дарвоза томон берган зарбаси кучсиз чиқди.
10. Эътиборга молик жиҳат: Винисиусга тўп тушган вақтда мезбон мухлислар томонидан ҳуштакбозлик кузатилмоқда.
7. Мезбонлар қарши ҳужумга ўтди, бироқ натижа бўлмади. Мадридлик ҳимоячилар бартараф эта билишди ҳужумни.
4. Гюлер жарима зарбасидан тўпни рақиб жарима майдончаси томон узатди, ҳимоячилар қайтариб юборишди.
1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Ла Лига 25-туридаги "Осасуна" - "Реал Мадрид" учрашувининг матнли трансляциясига таклиф этамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар
Барсани ҳам, Реални ҳам, Роналдую, Мессини ҳам танқид қилиш мумкин.
Уларни бунчалик илоҳийлаштириб юборма.
Фалсафанг тушунарсиз, маълумотинг қанақа?
Мактаб сизларда неччи йил?