БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади

Alisher Ostonov
22 фев 2026
БАА Про лигаси 17-тур доирасидаги "Ал Васл" — "Ал Батаэҳ" ўйини бўлиб ўтди.

Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Ғаниев ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди.

Николас Хименеснинг 34-дақиқадаги голи "Ал Васл"га уч очко тақдим этди. Баҳснинг сўнгги қисмида ҳар иккала жамоанинг бир нафардан ўйинчиси майдондан четлатилди: Али Солиҳ (74-дақиқа) ва Альваро де Оливейра (84-дақиқа).

"Ал Васл" БАА чемпионатида 16 ўйиндан сўнг 29 очко билан тўртинчи, "Ал Батаэҳ" эса 17 ўйиндан сўнг 13 очко билан ўн иккинчи ўринда бормоқда.






Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia