Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
21 фев 20:00
Янгиликлар
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Туркия Суперлигаси 23-тур доирасидаги "Аланяспор" — "Истанбул Башакшехир" ўйини бўлиб ўтди.
Меҳмонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов 70-дақиқада ва ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев 71-дақиқада захирага олинди. Қайд этиш керакки, Шомуродов жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди. Ҳамюртимиз 44-дақиқада пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 11 метрлик жарима зарбасини эса Файзуллаев ишлаб берди.
"Истанбул Башакшехир" Туркия Суперлигасида 23 ўйиндан сўнг 36 очко билан 6-ўринда бормоқда. Ундан олдинги ўринда жойлашган "Бешиктош"да очколар сони 40 тага тенг (22 та ўйин).


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар
Шу сайтда доим hd форматда беради Башакшехир уйинларини.
Элдор хам Аббос хам чиқиб кетди Аланяспор кучайиб кетди