

"Атлетико Мадрид" – "Реал Мадрид" 2:1
Голлар: 53 - Алехандро Гримальдо, 59 - Жонатан Дэвид, 89 - Антонио Рюдигер
“Атлетико Мадрид”: 13. Ян Облак, 14. Маркос Льоренте, 21. Кристиан Ромеро (24. Робен Ле Норман, 89’), 18. Марк Пубиль (6. Коке, 46’), 17. Давид Ганцко, 22. Алехандро Гримальдо, 5. Жонни Кардозо, 7. Ли Кан Ин (23. Мортен Юльманн, 89’), 10. Алекс Баэна (11. Адемола Лукман, 67’), 15. Жонатан Дэвид (19. Хулиан Альварес, 62’), 20. Жулиано Симеоне.
Захира: 1. Хуан Муссо, 30. Дани Мартинес, 27. Хорхе Домингес, 3. Обед Варгас, 4. Родриго Мендоса, 46. Хорхе Кастильо, 16. Арнау Ортис.
“Реал Мадрид”: 1. Тибо Куртуа, 16. Ибраима Конате, 4. Дин Хёйсен, 17. Марк Кукурелья, 14. Орельен Чуамени (6. Эдуарду Камавинга, 71’), 24. Дензел Дюмфрис, 8. Федерико Вальверде, 15. Арда Гюлер (22. Антонио Рюдигер, 54’), 7. Винисиус Жуниор (25. Ян Диоманде, 54’), 5. Жуд Беллингем (20. Бернарду Силва, 82’), 10. Килиан Мбаппе.
Захира: 13. Андрей Лунин, 2. Рауль Асенсио, 12. Трент Александер-Арнольд, 18. Альваро Каррерас, 19. Карлос Эспи, 27. Тьяго Питарч, 9. Эндрик, 21. Браим Диас.
Огоҳлантиришлар: 6 - Диего Симеоне (“Атлетико” бош мураббийи, майдон четида), 35 - Марк Пубиль, 39 - Кристиан Ромеро, 50 - Дин Хёйсен, 78 - Жуд Беллингем
Четлатиш: 52 - Дин Хёйсен
90+6. Ўйин якунланди.
90+3. “Реал”нинг босими ошди, 10 киши бўлиб “Атлетико”ни михлаб қўйди.
90+2. Кокенинг зарбаси аниқ бўлди, тўпни Куртуа ушлаб олди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
90. Хулиан Алвареснинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

89. ГОЛ! Рюдигер ҳисобни қисқартирди! Бернардунинг узатмасидан сўнг тўпни Антонио бош билан дарвозага жойлаб қўйди!
87. Охирги дақиқалар ўтиб бормоқда. Кўпчилик бу пайтда “Реал”дан ҳужум кутар эди, бироқ ҳеч нарса қила олмаяпти жамоа.
77. Диоманде жуда қулай вазиятдан кучли зарба берди, аммо Облак тўпни қайтарди!
77. Алвареснинг зарбаси кучсиз чиқди.
75. “Реал” аста-секин ҳужумлар ташкил қилмоқда, аммо натижа бўлмаяпти.
66. Даҳшат ҳужумлар! Аввал Куртуадан супер сейв кўрдик, қайтган тўпга берилган зарбани эса Конате қайтарди!
65. Гримальдонинг зарбасидан сўнг тўп рекошетга учраб, майдонни тарк этди.
64. “Реал” худди ҳужум қилишни унутиб қўйгандик. Ҳатто Мбаппе майдоннинг ўз жамоаси дарвозаси жойлашган томонида юрибди.
60. “Реал”нинг ҳолати яна қийин бўлиб қолмоқда.

59. ГОЛ! Дэвид ҳисобни иккитага оширди! Жулианонинг ўнг қанотдан ерлатиб узатган тўпини Жонатан дарвозага жойлаб қўйди!
56. Ли Кан Иннинг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Куртуа ушлаб олди.
54. Моуриньо дарҳолт иккита ўзгаришни амалга оширди.
54. Буёғига “Реал” 10 киши бўлиб, мағлуб ҳолатда ўйнайди.

53. ГОЛ! Гримальдо ҳисобни очди! Алехандро пенальтини аниқ амалга оширди!
52. Қизил карточка Хёйсенга! Унинг қўполлиги сўнгги умид фоли, деб топилди.
51. Стоп, ҳолат ВАРда кўрилмоқда. Қизиқ буёғи.

50. Пенальти, “Реал” дарвозаси томон! Хёйсен рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.
49. “Реал” яхши қарши ҳужум ташкил этганди, бироқ Жуднинг ҳаволатиб узатган тўпига Гюлер зарба бера олмади.
47. Баэнадан аниқ зарба, Куртуадан ажойиб сейв!
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+3. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
40. Гюлернинг узоқдан берган кучли зарбасидан сўнг Облак тўпни уриб юборди!
39. Жудга дастлаб кўрсатилган сариқ карточка бекор қилиниб, Ромерога кўрсатилди.
38. Жуд аввал Ромерога, сўнг Ромеро Беллингемга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳолат ВАРда кўрилмоқда.
35. Ҳозирча айтарли хавфли ҳолат кўрмадик ўйинда, яккакурашларга бой баҳс бўляпти.
26. Навбатдаги зарба Винисиус ижросида бўлди, аммо аниқ бўлмади.
22. Жулианодан зарба, буниси ўта ноаниқ кетди.
21. Чуаменининг узоқдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ бўлди.
15. Жулианонинг ҳаволатиб узатган тўпини “Реал” футболчилари қийинчилик билан қайтаришди.
7. Жудга нисбатан қўполлик ишлатилди. “Реал” футболчилари ҳакамдан рақиб футболчисига сариқ карточка беришни сўрамоқда.
6. Қойил, Диего Симеоне 6-дақиқаданоқ сариқ карточка олди. Ўта қаттиқ эътирозлари сабаб.
5. Дастлабки дақиқалардан курашга бой ўйин кўрмоқдамиз, баҳс асосан майдон марказида кечмоқда.
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган марказий учрашув – "Атлетико Мадрид" – "Реал Мадрид" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



