

"Атлетико Мадрид" — "Барселона" 1:2
Голлар: 10 - Жулиано Симеоне, 45, 66 - Фермин Лопес
“Атлетико Мадрид”: 13. Ян Облак, 14. Маркос Льоренте, 17. Давид Ганцко, 22. Алехандро Гримальдо, 18. Марк Пубиль, 6. Коке (23. Мортен Юльманн, 72’), 8. Пабло Барриос (15. Жонатан Дэвид, 78’), 20. Жулиано Симеоне, 7. Ли Кан Ин (9. Александр Сёрлот, 60’), 19. Хулиан Альварес, 10. Алекс Баэна (5. Жонни Кардозо, 72’).
Захира: 1. Хуан Муссо, 24. Робен Ле Норман, 30. Дани Мартинес, 27. Хорхе Домингес, 26. Ромео Уэсо, 4. Родриго Мендоса, 16. Арнау Ортис, 11. Адемола Лукман.
“Барселона”: 1. Жоан Гарсия, 2. Жоау Канселу (15. Андреас Кристенсен, 60’), 5. Пау Кубарси, 18. Жерард Мартин, 8. Педри, 10. Ламин Ямаль, 7. Фермин Лопес (6. Гави, 74’), 11. Рафинья, 17. Энтони Гордон (14. Карим Адейеми, 86’), 4. Брайан Фариньяс (21. Френки де Йонг, 46’), 22. Марк Берналь (24. Эрик Гарсия, 74’).
Захира: 25. Доминик Ливакович, 13. Войцех Щенсни, 3. Алекс Бальде, 41. Алекс Кампос, 30. Эбрима Тункара, 9. Габриэл Жезус, 29. Ҳамза Абдулкарим.
Огоҳлантиришлар: 43 - Алекс Баэна, 74 - Марк Берналь, 87 - Маркос Льоренте, 88 - Марк Пубиль
90+4. Ўйин якунланди.
90+4. Рафиньянинг жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ бўлди.
90+1. “Барселона” ўйинни ўйнаб туриб чўзяпти.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
87. Баҳс асосан майдон марказида кечмоқда, икки жамоада, айниқса, “Атлетико”да ҳужумлар кам.
83. Гордоннинг чап қанотдан узатган тўпини Ламин дарвозага йўллай олмади…
77. Мадридликлар ҳужумга ўтмоқда, буёғига “Барса” қарши ҳужум режимида ўйнайди.
71. Альвареснинг ерлатиб йўллаган зарбаси рекошетга учради.
69. Льоренте ўнгдан тўпни марказга узатганди, аммо Гарсияга бориб тушди тўп.
68. Яна “Барса” олдинга бормоқда, “Атлетико” бунақа ўйин бўлса чиқиб кетиши қийин.
67. Қизиқ бўлади энди буёғига, майдон эгалари нима қила олишаркан экан?!

66. ГОЛ! Ферминдан дубль! Ямалнинг заргарона узатмасидан сўнг Лопес дарвозани ишғол қилди.
64. Берналнинг зарбаси ноаниқ кетди.
58 Кубарсидан узоқ масофадан зарба бўлди. бироқ ноаниқ.
55. Альварес яна бир марта бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, Гарсиянинг устидан тўпни тушириб қўймоқчи эди, аммо ноаниқ кетди.
53. Педрининг зарбасидан сўнг тўп рекошетга учраб, майдондан чиқиб кетди.
50. Фермин ўткир бурчакдан тўпни марказга узатмоқчи бўлди, аммо ўхшамади.
48. Ламиндан яна бир зарба бўлди, буниси ҳам аниқ эмас.
46. Ямалнинг узоқдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+3. Дастлабки бўлим якунланди.
45+2. Жамоалар ҳозирча ушбу ҳисобга розидек ҳаракат қилишмоқда.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. ГОЛ! Фермин ҳисобни тенглаштирди! Лопеснинг кутилмаганда йўллаб қолган зарбаси дарвоза тўридан жой олди!
41. Тўп назорати мезбонларда эди 5-7 дақиқа давомида, энди эса меҳмонларга ўтди.
38. Баэна қулай вазиятдан гол уролмади, қўшимчасига ушбу ҳолатда Алекс оффсайдда ҳам қолган экан.
33. Ямаль ўткир бурчакдан зарба берди, бироқ ноаниқ бўлди.
32. Гордоннинг зарбаси кучсиз чиқди, Облак тўпни ушлаб олди.
31. Рафиньянинг жарима зарбасидан тепган тўпи “жонли девор”га тегиб қайтди.
26. Альвареснинг ерлатиб берган зарбасидан сўнг тўп Гарсиянинг оёқлари орасидан ўтди, бироқ секинлашиб, дарвозага кирмай қолди…
24. Ли Кан Иннинг зарбасидан сўнг Гарсия тўпни ушлаб олди.
23. Ямаль бир неча ҳимоячидан ўтиб дарвозага зарба берди, Облак қайтарди.
20. Альварес ўткир бурчакдан туриб узатма аралаш зарба берди, бироқ ҳеч тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади.
17. Ферминдан зарба, рақиб ҳимоячиси блок қўйди.
12. Ўйинда қисқа танаффус: марҳум футболчи Хесус де Мигель хотирасига стадион узра қарсак чалинди.
11. Тезкор гол ўтказиб юборди “Барса”, энди улар ҳам фаоллашиши аниқ.

10. ГОЛ! Симеоне ҳисобни очди! Ўнгдан бошланган ҳужумни Хулиан давом эттирди, унинг ажойиб узатмасидан сўнг Жулиано дарвозани ишғол қилди!
7. Педрининг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтмоқда…
6. Алварес дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, дарвозабонни ҳам алдаб ўтди, бироқ якуний зарбани беролмади…
3. Баэнанинг айланма зарбаси ноаниқ бўлди.
2. Мадридликлардан илк ҳужум: чапдан ерлатиб узатилган тўпни меҳмонлар ҳимоячи қайтариб юборди.
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган марказий баҳс - "Атлетико Мадрид" — "Барселона" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



