UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  74 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  3 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  2 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  2 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  7 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0

"Насаф" мухлисларига чипта етмади Янгиликлар

"Насаф" мухлисларига чипта етмади

Қаршининг "Насаф" клуби Суперлиганинг 10-турида "Бунёдкор"ни мағлуб қилди (4:1).

Тошкентдаги учрашувни томоша қилиш учун стадионга 11 минг мухлис ташриф буюрди. Мазкур баҳсга томошабинлар оқими "қалдирғочлар" раҳбарияти кутганидан анча кўп бўлгани туфайли ўйин учун чиқарилган чипта етмай қолди. Шундан кейин эски чипталар сотувга чиқарилган. Улар ҳам тугаганидан кейин стадион эшиклари очиб юборилгани айтилмоқда.

Энг қизиғи, стадионга мухлислар оқими 1-бўлимнинг охирига қадар давом этди. Шу воқеада "Бунёдкор" раҳбариятининг 2 та хатоси кўзга ташланиб қолди:

а) етарлича чипта чиқарилмагани боис клуб анчагина даромаддан қуруқ қолди.

б) чипталар фақат битта кассадан сотилгани туфайли узун навбат вужудга келди ва бу мухлислар учун катта ноқулайлик туғдирди.

Таклиф: Келажакда шундай муаммоларнинг олдини олиш учун барча жамоаларимиз чипталарнинг онлайн сотувини дарҳол йўлга қўйишлари керак. Бу ишончли, қулай ва шаффоф. Кеча стадионда ажойиб атмосфера юзага келтирган "аждарлар"га эса алоҳида респект!

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика