Назорат ўйини. "Насаф" Польша клуби билан дуранг ўйнади

Aslanov Jasurbek
25 янв 2026
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Қаршининг "Насаф" жамоаси Польшанинг "Медз Легница" клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушди.

Баҳсда ғолиб номи аниқланмади.


Назорат ўйини

"НАСАФ" — "МЕДЗ ЛЕГНИЦА" 1:1

Голлар: 0:1 — 8' Оливер Шимоняк, 1:1 — 61' Муродбек Раҳматов.

"Насаф": Неъматов, Ғайбуллаев, Раҳматов, Шала, Муҳитдинов, Рустамов, Бердираҳмонов, Хушвақтов, Абдуназаров, Усмонов, Эшмуродов.

Заҳира: Нумонов, Комилов, Абдихолиқов, Отубаньо, Муртазаев, Сокари.


Учрашувнинг 8-дақиқасида полшаликлар вакили Оливер Шимоняк ҳисобни очган бўлса, 61-дақиқада Даврон Усмоновнинг узатмасидан сўнг Муродбек Раҳматов мувозанатни тиклади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати