

"Принц Фейсал бин Фадх" стадионида кечган баҳсда фаворитлар 26-дақиқадаёқ бразилиялик ҳужумчи Маркос Леонардонинг голи эвазига ҳисобни очишган эди. Бироқ иккинчи бўлимда мезбонлар фаолликни оширишди ва 58-дақиқада Ибраҳим Байеш мувозанатни тиклади. Ўйин якунида, 90+2-дақиқада "Эр-Рияд" ҳимоячиси Марзуқ Ал-Тамбакти майдондан четлатилди, аммо қолган қисқа вақт ичида "Ал Ҳилол" ғалаба тўпини кирита олмади.
Ушбу дурангга қарамай, "Ал Ҳилол" 45 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда (жамоа ҳисобида битта захира ўйини ҳам бор). "Эр-Рияд" эса 11 очко билан 16-поғонада бормоқда.



