UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  1 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  4 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  1 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  1 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  5 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  7 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  15 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3

"Насаф": Машғулотлар давом этмоқда Янгиликлар

"Насаф": Машғулотлар давом этмоқда

Теглар :  НасафОлий лига
"Насаф" жамоаси Олий лиганинг 24-тур доирасидаги "Металлург"га қарши баҳсга жиддий тайёрланмоқда.


Бугун жамоамиз аъзолари клуб қароргоҳида ўзларининг навбатдаги машғулотларини ўтказишди. Рўзиқул Бердиев бошчилигида ўтган машғулотда футболчилар тўлиқ дастур бўйича шуғулланишди.
Машғулотларда асосий урғу футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати ва тўп билан ишлашга қаратилди.
Жисмоний машқларни Илнур Сибагатуллин ўтказган бўлса, Шуҳрат Тошпўлатов футболчиларни тўп билан ишлатди.
Дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков эса ўзининг тўрт нафар шогирдини махсус дастур бўйича шуғуллантирди.
Машғулотларнинг сўнгги босқичида футболчилар иккига бўлиниб футбол ўйнашди. Рўзиқул Бердиев бошчилик қилган жамоа 6:5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Икки соат давом этган машғулот соат 20:00да ўз якунига етди.

Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 24-туридан ўрин олган "Металлург"га қарши ўйин 30 сентябрь куни Бекободда бўлиб ўтади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика