"Атлетико" ПСЖ ҳужумчисига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
23 янв 2026
"Атлетико" ПСЖ ҳужумчиси Гонсалу Рамушни сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда "Marca" хабар тарқатди.

Манба маълумотларига кўра, Мадрид клуби 24 ёшли португалиялик футболчини ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадлардан бири сифатида белгиб олган. "Атлетико"да Рамушни жамоани тарк этиши мумкин бўлган ҳужумчи Хулиан Альваресга ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Рамуш 2024 йил қишдан буён парижликлар сафида тўп тепиб келмоқда. У жорий мавсум барча мусобақаларда 28 ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Transfermarkt портали ҳужумчининг трансфер қийматини 35 млн евро деб баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca