МЮ “Вест Бромвич”га қарши 2та назорат баҳси ўтказди, Погба ва Фернандеш илк бор бирга ўйнади
13 июн 2020 19:25
Янгиликлар
МЮ “Вест Бромвич”га қарши 2та назорат баҳси ўтказди, Погба ва Фернандеш илк бор бирга ўйнади
Жума куни “қизил иблислар” ўз майдонида Чемпионшип вакили “Вест Бромвич”га қарши 2та ўртоқлик ўйини ўтказишди.
Илк баҳсда Оле Гуннар Сульшер жамоаси таркибида Поль Погба ва Бруну Фернандеш биргаликда ҳаракат қилишди ҳамда ўйин МЮнинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Қайд этилишича, Фернандеш пенальтини аниқ амалга ошира олмаган.
2-беллашувда эса манчестерликлар Андреас Перейранинг дубли ва Таит Чонгнинг голи эвазига рақибларини 3:1 ҳисобида таслим этишди. Шунингдек, январ ойиндан буён илк марта майдонда Маркус Рэшфорд кўриниш берган.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар