

Илк баҳсда Оле Гуннар Сульшер жамоаси таркибида Поль Погба ва Бруну Фернандеш биргаликда ҳаракат қилишди ҳамда ўйин МЮнинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Қайд этилишича, Фернандеш пенальтини аниқ амалга ошира олмаган.
2-беллашувда эса манчестерликлар Андреас Перейранинг дубли ва Таит Чонгнинг голи эвазига рақибларини 3:1 ҳисобида таслим этишди. Шунингдек, январ ойиндан буён илк марта майдонда Маркус Рэшфорд кўриниш берган.







