МЮ Депайни 17,5 миллион фунтга сотишга тайёр

Narzulla Saydullayev
17 янв 2017, 10:01
«Манчестер Юнайтед» ўз ярим ҳимоячиси Мемфис Депайни қанчага сотиши маълум бўлди.

Манкунианликлар 22 ёшли голландиялик футболчини 17,5 миллион фунт ва қўшимча бонуслар эвазига бошқа клубга қўйиб юборишга тайёрлар.

Олдинроқ МЮ «Лион»нинг Депай борасидаги 11 ва 13 миллион фунтлик таклифини рад қилганди.

2015 йилда МЮ уни ПСВдан 25 миллионга сотиб олганди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk