Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"
28 фев 22:18
Янгиликлар
Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"
"Интер Майами" футболчиси Лео Месси ПСЖдаги фаолиятини ёдга олди.
"Парижда икки йилни ўтказдим. Бироқ бу менга ёқмади. У ерда бахтли эмасдим.
Кейин MLS'да фаолиятимнинг бир қисмини ўтказишни ўйладим. Буни доимо хоҳлаганман.
"Интер Майами"нинг лойиҳаси менга ёқди, клуб ўсмоқда, ривожланмоқда. Бу ерга келишни, клубга ёрдам беришни истадим. Шунингдек, MLS'нинг жаҳондаги брендига катта таъсир ўтказмоқчи бўлдим.
MLS'ни тез ва кучли лига деб айта оламан. Ҳозир бу ерда кўплаб ёш футболчилар келишмоқда. Барча жамоалар ҳужум қилишга, голлар уришга, очиқ ўйин кўрсатишга интиляпти.
Келажагим? Бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман ва ҳар бир лаҳзадан, клуб, ўйинлар, дўстлар, оилам билан завқ оляпман. Келажагим ҳақида олдиндан гапиришни истамайман", - деди Месси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар