

"Футболчилар ёрдамга тайёрлар. Улар жамоани ўзларидан юқори кўришмоқда.
Мен нимани кўришни истайман, айтайми: футболчиларнинг садоқати ва жамоа учун ўйнашга тайёрлик. Футболчилар универсал ва ақлбовар қилмас қобилиятга эга бўлишлари керак. Уларда иқтидор бор ва шу орқали бир неча позицияда ўйнай олишади.
Уларга ёрдам беришга ҳаракат қиляпман. Ўтмиш ҳақида гапириб, улардан бахтлимисиз, деб сўрамоқчи эмасман. Улар мен билан ишлашга тайёр ва мени яхши кутиб олишди", - деди Арбелоа.



