Арне Слот Жеррарднинг танқиди ҳақида гапирди

Mirjalol Normatov
23 янв 2026
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Мерсисайд клуби собиқ футболчиси Стивен Жеррарднинг танқидлари ҳақида гапирди.

Слот ЕЧЛ доирасида "Марсель" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Ливерпуль" чуқур ҳимояланадиган рақибга қарши ўйнашга қийналаётганини айтганди. Стивен Жеррард эса мураббийнинг сўзларига шу тариқа жавоб қайтарди: "Чуқур ҳимоя ҳақида гапиришни бас қилиш керак".

"Унинг айнан шундай гапирганини эшитмадим. Бироқ Стивен доимо "Ливерпуль" ҳақида ижобий фикрда бўлган ва ҳозир ҳам шундай. У клуб учун кўп қайғуради.

Унинг чуқур ҳимоя борасидаги гапига қўшиламан. Ҳа, мен бу ҳақида кўп гапиряпман, чунки биз чуқур ҳимоявий рақибларга кўп дуч келяпмиз. Ўйиндан кейин мендан баҳс ҳақида сўрашса, фикримни айтишим керак.

У, шунингдек, ўзи футбол ўйнаганида чуқур ҳимояга қарши ўйнаганини ва қайсидир футболчи маҳорати эвазига буни ёриб ўта олишини айтган экан. Лекин унинг ўзи футболчилигида шундай даражада эди.

Балки мен бошқа сўзларни топишим керак ёки умуман бу ҳақда гапирмаслигим керак", - деди Слот.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports