Назорат ўйини. ОКМК Дубайда Жанубий Корея чемпионини мағлуб этди

Mirjalol Normatov
23 янв 2026
Дубайда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган ОКМК жамоаси Жанубий Кореянинг ўтган 2024 йилги мавсум чемпиони "Ульсан" жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Унда олмалиқликлар 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашувнинг илқ дақиқасидаёқ жамоа учун кўрикдан ўтаётган Давид Схиртладзе гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, Наоаки Сенага ҳамда Абубакр Ризо Турдиалиев ҳам рақиблари дарвозасини ишғол этди.

ОКМК ФК — "Улсан ХД" 3:2

Голлар: Давид Схиртладзе (1), Наоаки Сенага (14), Абубакр Ризо Турдиалиев (80)

Асосий таркиб: Жавоҳир Илёсов, Элдорбек Бегимов, Шаҳзод Тоиров, Аброр Каримов, Саидафзалхон Аҳроров, Риан Исломов, Гиорги Папава, Арихиро Сентоку, Асадбек Собиржонов, Наоаки Сенага, Давид Схиртладзе.

Иккинчи бўлим учун таркиб: Ҳамидулло Абдунабиев, Саидакбар Шарипов, Абубакр Ризо Турдиалиев, Асрор Отахонов, Аҳмадулло Муқимжонов, Шерзод Комилов, Беҳруз Асқаров, Ҳазрат Турсунқулов, Акбар Ўктамов, Комил Тожиддинов, Али Абдураҳмонов.

 


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ОКМК матбуот хизмати