ПСЖ "Бавария" футболчиси учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр

Iskandarov Abdulaziz
23 янв 2026, 10:49
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Майкл Олисе ёзги трансфер ойнасининг асосий мақсадларидан бирига айланиши мумкин.

Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, ПСЖ 24 ёшли франциялик футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бироқ "Бавария" Олисени жамоада сақлаб қолиш ниятида ва ҳозирда у билан янги шартнома бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда.

Жорий мавсумда Майкл Олисе юқори даражадаги ўйини билан ажралиб турибди: у 29 та учрашувда 13 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган бўлиб, "Transfermarkt" порталига кўра, унинг қиймати 130 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia