ШОК! ПСЖ юлдузи одам савдосида айбланмоқда

Aslanov Jasurbek
21 янв 2026
ПСЖ ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Люка Эрнандес жуда оғир вазиятга тушиб қолди.

Жаҳон чемпиони одам савдоси ва ноқонуний меҳнат фаолиятини ташкил этишда айбланмоқда. Paris Match нашрининг хабар беришича, футболчи ва унинг рафиқаси Виктория Триайга қарши колумбиялик оила (ота, она ва уларнинг уч нафар фарзанди) даъво аризаси билан чиққан. Ушбу оила 2024 йил сентябридан 2025 йил ноябригача Эрнандеслар хонадонида меҳнат қилган.

Даъвогарларнинг таъкидлашича:

- Улар ҳеч қандай расмий иш рухсатномасисиз ишлатилган;

- Иш вақти меъёридан анча узоқ бўлган;

- Оила аъзолари бир вақтнинг ўзида қўриқчи, уй хизматчиси, ошпаз ва энага вазифаларини бажаришга мажбурланган.

Ҳозирда "Атлетико" ва "Бавария" собиқ футболчисига нисбатан Версаль прокуратураси томонидан ноқонуний меҳнат ва одам савдоси моддалари бўйича иш қўзғатилган. Агар айбловлар ўз исботини топса, Люка Эрнандесни нафақат йирик жарима, балки қамоқ жазоси ҳам кутиши мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Paris Match