Камбоджа шаҳзодаси "Сент-Этьен"ни харид қилмоқчи
19 сен 2021 09:01
Янгиликлар
Камбоджа шаҳзодаси "Сент-Этьен"ни харид қилмоқчи
Камбоджа шаҳзодаси Нородом Ранарит Лига 1 клубини харид қилиш учун юз миллион евро ишлатишга тайёр.
Бугун осиёлик сиёсатчининг Франциянинг энг совриндор жамоаларидан бирининг эгаси бўлиш хоҳиши ҳақида хабарлар янгради.
"Кўклар" ҳали янги инвестор қидираётган KPMG компаниясига расмий жавоб бермади. Тез орада расмий музокаралар бошланиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, Нородомнинг бобоси Шарль де Голлнинг дўсти бўлган, шаҳзоданинг ўзи эса миллионлар ўйинининг катта мухлисидир. У "Сент-Этьен"ни сотиб олиш орқали Франция ва Камбоджа ўртасида сиёсий алоқаларни ўрнатишда катта қадам қўймоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар