"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

Administrator
10 дек 2025
Зиркзее "Рома"га ўтиши мумкин.

"Манчестер Юнайтед"нинг марказий ҳужумчиси Жошуа Зиркзее Италиянинг "Рома" жамоаси эътиборини тортди. Рим клуби 24 ёшли голландиялик футболчини ўз сафига қўшишдан манфаатдор. Бу ҳақда Sky Sport Italy хабар бермоқда.

Бироқ, Gazetta dello Sport нашрининг таъкидлашича, "Рома" Зиркзеени фақат "Брайтон" ҳужумчиси Эван Фергюсоннинг ижараси якунлангандан сўнг трансфер қилишни режалаштирмоқда. 21 ёшли ирландиялик футболчи жорий мавсумда "Рома" учун 14 та ўйинда атиги 1 та гол урган ва 1 та голли узатма берган.

Зиркзее ҳам "Манчестер Юнайтед" таркибида тўққизта ўйинда бор-йўғи битта гол урган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 25 миллион еврони ташкил этади.



AdministratorМуаллиф
Манба: Sky Sport Italy