Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин
15 ноя 16:50
Янгиликлар
Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин
Ҳужумчи Жошуа Зиркзее қишда клубини ўзгартириши мумкин.
Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ёзмоқда.
Қайд этилишича, футболчининг хизматларига Европанинг номи ошкор этилмаган клублари қизиқиш билдирмоқда. Зиркзеенинг МЮ билан меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали ҳужумчининг нархини 28 млн еврога баҳоламоқда.
Жошуа Зиркзее "Манчестер Юнайтед" сафида жами 54 та ўйин ўтказиб, уларда 7 та гол ва 3 та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар