Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади

23 ноя 2026, 09:04
Маурисио Почеттино жамоа бошқарувидаги дебют учрашувида "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлари орасидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олди.

У 1926 йил октябрида олий дивизион доирасида "Болтон"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган Лал Хилдитчнинг антирекордини такрорлади, деб хабар беради Opta Analyst X ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида.

Почеттино бошчилигидаги дебют баҳсда "Манчестер Юнайтед" Англия чемпионати 11-тури доирасида "Ливерпуль"га 0:4 ҳисобида ютқазди.

Ушбу ўйиндан сўнг 21 очкога эга "Ливерпуль" Англия биринчилиги олий дивизиони турнир жадвалида тўртинчи поғонада бормоқда, саккиз очко жамғарган "Манчестер Юнайтед" эса 19-ўринда жойлашган.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: Opta Analyst X