UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47РИЁД ДЕРБИСИ! "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср"нинг асосий таркиблари маълум  0 21:26Собиқ ҳакам "Реал"нинг 45+6-дақиқадаги голи ҳақида: "Монтеро гол билан якунланган бурчак зарбасига йўл қўймаслиги керак эди"  3 21:00Назорат ўйини. "Нефтчи" УЕФА Чемпионлар лигаси иштирокчисига ютқазди  38 20:35"Ямаль доим шўнғийди". Винисиус Суперкубок финалида ҳакам Мунуэра Монтерога "Барса" вингери устидан шикоят қилди  7 19:55"Ювентус" "Барселона"нинг трансфер мақсадини илиб кетмоқчи  0 19:28Transfermarkt: "Машъал" футболчиси Ироқ клубига ўтди  1 19:02"Шўртан", "Арал" "Олимпик-MobiUz" ва "ФарДУ" Про лигада иштирок этиши аниқ  7 18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  8 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  14 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  9 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  1 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  7 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  1

Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас" Янгиликлар

Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"

"Ливерпуль"нинг собиқ сардори Стивен Жеррард Муҳаммад Салоҳнинг клуб ҳақидаги фикрларини нотўғри деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" вингери АПЛ доирасидаги "Лидс"га қарши ўйинни (3:3) тўлиқ захирада ўтказди, у олдинги иккита баҳсни ҳам захира ўриндиғида бошлаган эди. Учрашувдан сўнг Салоҳ клуб ва бош мураббий Арне Слотни танқид қилди: "Мен клуб учун шунча иш қилдим, улар эса мени "автобус тагига итаришди". Африка Кубоги олдидан хайрлашаман – кейин нима бўлишини билмайман". 33 ёшли мисрлик футболчи ЕЧЛ доирасидаги "Интер"га қарши баҳс (1:0) қайдномасига киритилмади.


"У ўйнамаётганидан қаттиқ хафа эканлиги кўриниб турибди ва мен буни ҳурмат қиламан. У жамоага ёрдам беришни истаётгани аниқ.

Уни "автобус тагига ташлашгани" ҳақидаги гаплар – бу нотўғри. Бундан бироз чекиниш, мураббий билан гаплашиб олиш керак. Виржил ван Дейк: "Буни қандай ҳал қиламиз?", деб сўраши лозим. Масала клуб ёки жамоада эмас, гап кўпроқ мухлисларда.

Мен бунга ўхшаш ҳолатни кўрганман ва [Луис] Суарес Брендан [Рожерс] билан шахсан жанжаллашиб қолганида буни бошдан кечирганман. Ўзим ҳам бундан ўтганман. Мен "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда ўзимни Салоҳ каби тутганман ва 30 сония ичида қизил карточка олганман.

Шундай экан, ҳеч ким мукаммал эмас ва барча ўйинчиларда ҳиссий портлашлар бўлиб туради. Ўйлашимча, вақт ўтиб, ҳаммаси тинчлангач, У шундай дейди: "Мен бу гапни айтмаслигим керак эди. Балки мен бироз ҳиссиётга берилгандирман ва шошқалоқлик қилгандирман".

Якунда "Ливерпуль"га Салоҳ яна яхши ўйнаши ва гол уриши учун керак, чунки у энг яхши ўйинчи ва тўпурар, у жамоага ушбу вазиятдан чиқиб кетишга ёрдам беради.

Агар вазият шундайлигича қолса, бу биз кўриб турганимиздан кўра анча жиддийроқ тус олади", – деди Жеррард "TNT Sports" эфирида.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
10 дек 23:04:31
Дилмурод
Саудияга бориб соққани бос дегандим. Қулоқ солмадинг. Халиям кечмас. Мухлислар. Бевафо. Соққани қилиб юртингда савоб ишларни қилавер биродар.
   
11 дек 03:07:11
mariano93
Adminlar inglizlarda farosat bolmasa sizlarda bordi Muhammad so'zini yozish qiyinmi
   
10 дек 22:09:46
шух урун
Путин билан трамп колди гапирмаган Салох хакида..
   
10 дек 20:41:20
assassin
Низом фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мо Салоҳ деган жойи менга ёқмади. Маййли у(лар) Мухаммад исми рамзини қаедан билсин.
Ха менга хам ёкмайди. Улар кандай азиз ва чиройли исмни бузишади узлари билмаган холда
   
10 дек 20:38:02
Низом
Мо Салоҳ деган жойи менга ёқмади. Маййли у(лар) Мухаммад исми рамзини қаедан билсин.
   
10 дек 20:01:57
assassin
Ха яхши. Кейингисини киргизворилар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика