UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  4 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  1 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  8 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   9 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  5 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  7 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  4 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  7

Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади Янгиликлар

Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади

"Насаф" клуби ўз уй стадиони чимини янгилайди, янги мавсум уй учрашувлари Ғузорда қабул қилинади.

"Кеча — 9 декабрь куни Лига ишчи гуруҳи Қарши шаҳрида бўлиб, "Насаф" клуби раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Марказий стадион бўйича режалар бўйича учрашувда Шўртан газ-кимё мажмуаси директори Шуҳрат Асланов ҳам бевосита иштирок этди. 

"Қарши Марказий" Республиканинг энг олди стадионларидан бўлиб, у халқаро беллашувларга мезбонлик қилиш бўйича ҳам катта тажрибага эга. Майдон парвариши, унинг текислик юзаси, дренаж ва суғориш тизими бир неча йиллардан буён яхши ҳолатда. Бироқ пандемия давридаги узилишлар сабаб майса ичида қатор бегона ўтлар пайдо бўлди ва шундай ҳолатда ҳам Насаф 5 йил давомида майдонни яхши савияда ушлаб турди.

Аввалроқ Насаф 2025-йил давомида олдиндан ҳаракат қилиб, Шўртан газ-кимё мажмуасига қарашли ҳудудда янги майса плантациясини ташкил қилгани ҳақида хабар бергандик. Ўтган давр давомида майса тўлиқ парвариш қилинди ва айни вақтда у яхши ҳолатга кириб улгурди. Қаршидаги Марказий стадион майсаси янгисига алмаштирилади

Шундан келиб чиқиб, янги мавсум олдидан Марказий стадиондаги амалдаги майса олиб ташланиб, унга плантациядаги майса ётқизилиши режалаштирилган. Кейинчалик мазкур тажриба амалга тўлиқ тадбиқ этилади. Сир эмаски, Насаф клуби ҳар йили камида 1 та стадионли майсани қолган клубларга ҳам етказиб бериш билан шуғулланиб келади.

Стадион бўйича кенг кўламли амалий ишлар тез орада бошланади. Режага кўра, "Марказий" майдони келаси йилнинг апрель ойида расмий учрашувларни қабул қилишга тайёр бўлади. Унга қадар "Насаф" ўзининг уй учрашувларини Шўртан майдонида ўтказади. Бунда бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим, агар янги майса стадионнинг ўзида экилганида, "Насаф" июнь ойига қадар нейтрал майдондан фойдаланишига тўғри келарди. Плантациядаги тайёр майса эса муддатни яқинлаштириш учун хизмат қилади. 

Лига ва клуб ўртасидаги учрашувда келаси йил учун мўлжалланган қатор бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Ишчи гуруҳ Пролига масаласида ҳам ўрганишларни амалга ошираётган бўлиб, Қаршидаги "Геолог" стадиони ва унинг келгусидаги режалари хусусида ҳам келишувларга эришди. Шунингдек, "Бешкент" мажмуаси ҳам кўздан кечирилди. Мазкур ҳудуд Лиганинг келгусидаги лойиҳалари учун муҳим аҳамият касб этади. 

Ишонамизки, 2026-йилги мавсумда "Марказий" стадиони янги қиёфа касб этади. Лига "Насаф" клубининг сиёсати ва режаларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда ишга бўлган профессионал ёндашувини қадрлайди", -дейилади ЎзПФЛ хабарида.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
10 дек 22:13:47
Ўзбек футболининг муҳлиси
leva8989 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Farg'onadagi Istiqlol stadioni maysasi yozni issig'i va qishda ham ideal holatda bo'ldi.Hokim X.Bozorov haqiqatan ham futbolga qattiq qiziqar ekan
Наманган вилояти ва Қашқадарё вилояти собиқ ҳокимлари раҳматли Бургутали Рапиғалиев ва Нуриддин Зайниевлардан кейин Х. Бозоров ҳам жуда зўр футболга эътибор беряпти
+1   
10 дек 22:03:54
Soccerland777
Zato Gʻuzordagi maydon chimi rasvo boʻladi
   
10 дек 21:58:08
leva8989
Farg'onadagi Istiqlol stadioni maysasi yozni issig'i va qishda ham ideal holatda bo'ldi.Hokim X.Bozorov haqiqatan ham futbolga qattiq qiziqar ekan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика